"Хулафои Рошидунлар"- кимлар?
Пайғамбаримиз Саллоллоҳи васаллам, вафотларидан кейин давлат ва дин ишларида Хулафои Рошидунларга эргашишни буюрдилар. Хулафои Рошидун-сўзи “тўғри йўлдан борган (тўрт халифа)лар” демакдир. Булар Абу Бакир Сиддиқ, Умар ибн Хаттоб, Усмон ибн Аффон, Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳулар. Хулофои рошидунлар бошқаруви даврида бутун Арабистонда ислом барқарорлашиб Ироқ, Сурия, Шом, Қуддус, Миср, Жазоир, Фаластин, Эроннинг улкан ҳудудларга тарқалиб улгурди. Бу ўлкалар халифалик таркибига қўшилди. Халифаликда биринчи марта Қуръон жамланди. Хижрий йил хисоби жорий этилди. Мусулмонлар учун байтулмол тузилди. Таровеҳ намози бир тизимга солинди. Басра ва Куфа шаҳарларида йирик бунёдкорлик ишларига асос солинди. Исломда илк бор форс услубидаги девон ташкил қилинди. Ҳисоб ишлари ва лавозимларни тақсимлаш жараёнлари олиб борилди. Савдо сотиқда тангалар жорий этилиб "дирҳам" номини олди. Хулофои рошидун ўз даврининг энг илғор инсонлари бўлганлар. Тарих китобларида уларнинг динни тушунишда шариат мақсадларидан келиб чиқиб воқейликни эътиборга олишлари, теран фикрлаб, замон ва макон билан хисоблашишлари турли вазият учун Пайғамбар аллайҳи салом каби муносиб ечим топишлари қайд этилганки, уларнинг бу жихатлари хозирги кунимизда фикри қотиб қолган айрим мутаассиб шахсларга ҳам ўрнак бўла олади. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан кейин ўз халифалик даврларида мусҳафни жамладилар. Умар розияллоҳу анҳу даврларида эса давлат бошқарувида форс ва румликлар каби девон идорасини жорий қилдилар. Шунингдек Расулуллоҳ аллайҳис-салом ва Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу қилмаганларини таъкидлаган ҳолда отларидан ҳам закот тайин қилдилар. Бунда улар ўз даврларидаги воқейлик Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Абу Бакр розияллоҳу анҳу замонасидагидан кўра ўзгарганини мулоҳаза қилдилар. Зеро энди отлар кўпайган ва нархи ҳам қимматлашган эди. Учинчи ҳалифа Усмон розияллоҳу анҳу. У киши даврларида ҳам воқейликдан келиб чиқиб талайгина ишлар амалга оширилди. Барча мусулмонлар бир мусхаф атрофида жамланиб, қолган мусҳафлар ёқиб юборилди. Одамлар масжидларда кўпайгани боис жума намозида иккинчи азон жорий қилинди. Тижорат ва молия амалиётларидан закот бериш ишлари ҳам закот тўлайдиганларнинг ўзларига топширилди, яъни ҳар ким закотни ҳисоблаб фақирларга берадиган бўлди. Закот йиғувчилар фақат ҳайвон ва экин-текин закоти билан чекланди. Зеро бу даврда фатхлар кенгайиб мўл кўлчилик юзага келган ва ортиқча молга эҳтиёж йўқ эди. Бу чоралар аввалги икки халифа даврида кузатилмаган. Ушбу қарорларнинг аксарияти дастлаб атрофдаги сахобийлар томонидан тўғри қабул қилинмади.Зеро бу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида кўрилмаган янгилик эди. Аммо бу ишларнинг моҳиятини англаб етгач барча тезда унга амал қила бошлади. Бу каби тарихий воқеалар Хулофои рошидуннинг теран кўз билан диний ва дунёвий манфаатларини кўзлаганликлари ва бир масалада қотиб қолмасдан замон ва шароит билан хисоблашган ҳолда иш тутганликларини кўрсатади. Зеро Қуръони каримда "Пайғамбар сизларга келтирган нарсани олингиз, у сизларни қайтарган нарсадан қайтингиз" - деб марҳамат қилинади. (Ҳашр сураси 7-оят). Афсуски ҳозирги кунимизда ҳам айрим гуруҳлар томонидан ўтган асрлар доирасида фикрлаб замон маконни эътиборга олмай, воқейлик билан хисоблашмай тарқалаётган ғоялар хулофои рошидун йўлига зид эканини, бу ғоялар тараққиётга ғов бўлиб мусулмон умматини қолоқликка маҳкум қилишини ҳар бир онгли инсон англаб етиши зарурдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларидан сўнг у зотлар йўлидан боришни васият қилдилар. Зеро тўғри йўлдаги ушбу тўрт халифанинг ҳаммалари қуръон ва суннатни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бевосита ўрганишган ва уларга оғишмай амал қилишган.
ЎМИ Навоий вилоят вакилининг
хотин-кизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У.Холова