Саҳоба ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта Аллоҳ ҳақни Умарнинг тилида ва дилида қилгандир", дедилар". Термизий ривоят қилган.
У кишинг тўлиқ исмлари Умар ибн Хаттоб ибн Нуфайл ибн Абдул Уззо ибн Риёҳ ибн Абдуллоҳ ибн Қурт ибн Разаҳ ибн Адий ибн Каъб ибн Луъай ал-Қараший ал-Адавийдир. У киши ўзларининг еттинчи боболарида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг насаблари ила туташадилар.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу кучли ва шиддатли бўлганликлари учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига Абу Ҳафс деган куня берганлар. Бу "Шернинг отаси" деган маънони англатади. У кишига Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам яна Форуқ, яъни "Ҳақ ила ботилни ажратувчи" деган лақабни ҳам берганлар. Бизнинг халқимиз орасида у киши Умари Одил номи билан машҳурдирлар. Умар ибн Хаттоб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан 13 ёш кичик бўлганлар.
Ровийлар бизга Умар родияллоҳу анҳунинг тана тузилишлари ҳақида ҳам маълумотлар қолдирганлар. Умар розияллоҳу анҳу новча, жуссадор, кал, оппоқ, икки яноқлари қизил одам бўлган эканлар.
Умар розияллоҳу анҳу халқининг ҳолидан хабар олиш учун тунлари билан мижжа қоқмай кўчаларни назорат қилган халифадир. Қуллар бозорида болани онадан ажратиб сотишни бекор қилганлар. Биринчи бўлиб девонни барпо қилганлар. Қуръони каримни китоб ҳолатига келтириш кераклигини илк бор таклиф қилиб чиққанлар. Биринчи бўлиб мақоми Иброҳимда намоз ўқишни йўлга қўйганлар. Биринчи бўлиб ёш болаларга нафақа пулини жорий қилган инсондирлар. Умар розияллоҳу анҳу дин эндигина шакллана бошлаганида, барча ибодатини бошқалардан қўрқиб, яширин амалга ошириб юрган бир пайтда биринчи бўлиб исломини ошкор қилган инсондирлар. Биринчи бўлиб “амирул-мўминин” деб аталган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага ҳижрат қилиб борган кунларидан бошлаб тарихни китобат қилган, Рамазонда таровеҳ намозида Қуръони каримни хатм қилиб ўқишни суннат қилган, масжидларга биринчи бўлиб чироқларни жорий қилган зотдирлар. У зотнинг вафотларидан кейин масжидларни ёритиб турган чироқларни кўрган Али розияллоҳу анҳу: “Эй амирул-мўминин, Аллоҳ қабрингизни нурга тўлдирсин”,- дея дуо қилганлар.
Ҳатто Расулуллоҳ алайҳиссалом Умар розияллоҳу анҳунинг шаънлари тўғрисида “Агар мендан сўнг пайғамбар бўлса, албатта, Умар бўлар эди”, дея эътироф этганлар. Аллоҳ барчамизни ушбу солиҳ зотлар каби дину-дунёсини обод қилганлардан қилсин. Омин!
Навбаҳор тумани “Оқ олтин” маҳалласи отинойиси О.Ҳақиева.