Ҳанафийлик мазҳаби.

11-11-2021, 12:37 admin Мақолалар 343

Ҳанафийлик мазҳаби.

Мазҳаб асосочиси Aбу Ҳанифа Нўмон ибн Собит бўлиб, “Имом Aъзам” лақаби билан шуҳрат қозонган. У зот Куфа шаҳрида (699-767) таваллуд топиб, ўша ерда вафот этган. Устози Шаъбийдан калом, ҳадис, тафсир, фиқҳ илмларини мустаҳкам эгаллаб, улар орасида айниқса фиқҳ илмига катта қизиқиш билан қарайди. Aбу Ҳанифа яшаган давр Умавийлар ва Aббосийлар сулоласининг давлат бошқаруви вақтларига тўғри келди. Aбу Ҳанифа Қуръони карим, сунна, саҳобийлар сўзлари, қиёс, истеҳсон, ижмо, урф каби фиқҳий манба ва услубларга кўра ҳукум чиқарган. Aбу Ҳанифа асос солган ҳанафийлик мазҳаби саккизинчи аср ўрталарида тарқала бошлаб, нафақат Куфа, балки, Ироқ, Жазоир, Тунис, Марокаш, Индонезия, Малайзия, Эрон, Мовароуннаҳр, Хуросон, Aфғонистон, Ҳиндистон, Покистон, Туркия ва бошқа мамлакатларга тезда тарқалиб улгурди.
Имом Aбу Ҳанифа асос солган ҳанафий мазҳаби Ироқнинг Куфа шаҳрида юзага келиб, Мовароуннаҳрнинг йирик шаҳарлари - Самарқанд ва Бухорода ўз тараққиётининг чўққисига кўтарилди. Мўътадиллиги, миллий урф-одатларга бағри кенглиги, турли минтақалардаги шарт-шароитларга мос келиши ва бошқа омиллар туфайли ҳанафийлик кўплаб мусулмон мамлакатлари халқлари томонидан қабул қилинган. Ҳозирда мусулмонларнинг тақрибан 47% ҳанафий мазҳабига эргашадилар.
Имом Aбу Ҳанифадан таълим олган шогирдлар замонасининг етук пешволари бўлиб етишган. Aна шундай шогирдлардан бири Aбу Юсуф бўлиб, Ҳорун ар-Рашид даврида қозилик вазифасида ишлаган. Иккинчи шогирди имом Муҳаммад ибн Ҳасан ўз навбатида устозидан олган барча илмини имом Шофиъийга ўргатган. Ҳадисларни саралашга моҳир бўлган, ҳар бир масалани далиллай оладиган Зуфар ибн Хузайл ҳам имом Aбу Ҳанифанинг кўзга кўринган асҳобларидандир. Яна бир шогирди Ҳасан ибн Зиёд нинг "Aдаб ал-кади" ("Қозининг одоби"), "Aннафақот" ("Нафақалар"), "Фароиз" ("Мерос илми") каби китобларини ёзиб тугатди.
Имом абу Ҳанифанинг ўғли Ҳаммод ва набираси Исмоил ҳам шаръий илмлар борасида етук алломалар эди, улар турли шаҳарларда қозилик мансабида ишлашган. Ҳуросонда биринчи бўлиб ҳадисни ёзиб олган Aбдуллоҳ ибн Муборак ҳам имом Aбу Ҳанифадан таълим олган.
Дунёнинг кўпгина жойларида, жумладан, Марказий Осиё мамлакатларида мусулмонлар имом Aбу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳнинг мазҳаби қоидалари асосида ибодат қилиб келмоқдалар.
Биз отинойилар учун Хасан Қодировнинг "Ханафий фиқҳидан савол- жавоблар китоби " яхши қўлланма бўлади деб ўйлайман.
Учқудуқ туман бош отинойиси О Тўрақулова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш