ШУКРОНАЛИК.
Аллоҳ таборака ва таоло берган неъматларининг қадрига етиш
ва ҳаёт гўзалликларини кўра билиш
бу шукроналикдир.
Ҳар бир инсон борки Аллоҳнинг унга берган неъматлари учун шукроналар айтади. Баъзи инсонлар эса неъматлар ичида чўмилиб яшаётган бўлса ҳам, ҳамма вақт ҳам у неъматларни ҳис этавермайди, кўравермайди. Аммо неъмат, заволига учраса, шикоятда унинг теги йўқ бўлади, бу ҳақида Аллоҳ таоло "...Агар Аллоҳнинг неъматларни санасангизлар, саноғига етолмайсизлар ҳақиқатдан инсон зоти ўта золим ва жуда ношукрдир " (Иброҳим сураси,34- оят) дея марҳамат қилган шу боис Аллоҳ бераётган барча неъматларга доимо шукроналарда бўлиб ва муҳтожимизни сўрасак яна бераверади.
Биз дуода, эҳсон, садақада бўлсак қалбимиз тозаланиб, кўнглимиз ёришиб кетаверади.
Бунинг учун гуноҳ ишлардан тийилиш керак..
Ҳаётимиздаги ҳар бир иш Аллоҳнинг иродаси билан бўлади.
Аллоҳим шукр, шукроналарим туфайли Оиламдагилар барчалари соғлом, ишлари юришган барчамиз бахтли ҳаёт кечираяпмиз.
Ҳар бир инсон соғлик, омад, бахт, бойлик, меҳр,севги, муҳаббат,сабр шукр ва розиликка талпинар экан, бунинг учун шукроналикни кўпайтирайлик азиз, муслим ва муслималар.
Кармана тумани Варқ "мфй" отинойиси Нарзуллаева Зулайхо