Неъматларни эътироф этиш

24-05-2023, 01:17 admin Мақолалар 219

Неъматларни эътироф этиш
Инсон атрофга озгина эътибор билан назар солса Аллоҳ таолонинг беҳисоб неъматлари ичида эканини хис этади. У Зот инсониятга турфа неъматларни ато этиш билан бирга, ер юзидаги жамики наботот, ҳайвонот ва жамодотни уларга бўйсундириб қўйди. Яна бандалари тўлақонли ҳаёт кечиришлари учун жисмоний куч-қувват ва тинчлик-хотиржамлик неъматлари билан сийлади. Ўзининг розилиги ва икки дунё саодатини топиши учун иймон деган тенгсиз неъматни берди.
Банда ўзи муносиб бўлмаса ҳам, Аллоҳ берган беҳисоб неъматларни эътироф этиши, киши диёнатининг кўринишларидан биридир.
Аллоҳ таоло Қуръонда қуйидагича буюради: “Ва Роббингизнинг “Қасамки, агар шукр қилсангиз, сизларга албатта зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта азобим шиддатлидир”, деб эълон қилганини ҳам эсланг” (Иброҳим сураси, 7-оят).
Шукр неъмат берувчи Зотга мақтов сўзларни айтиш ва ўша неъматни Аллоҳнинг розилиги йўлида сарфлашдан иборат. Берилган неъматларга шукр қилиш инсоннинг тўғри йўлда эканини кўрсатади.
Неъматга ношукрлик эса унинг Аллоҳ томонидан эканини тан олмаслик, У Зотга ҳамду сано айтмаслик ва неъматни номаъқул йўлларда ишлатишдан иборат.
Аслида, Аллоҳ таолонинг банданинг шукрига эҳтиёжи йўқ, шукроналик фақат бандага фойда келтиради.
Шукроналикнинг қисмлари ҳақида, “Хислатли ҳикматлар шарҳи”китобида қуйидаги бўлиб ўтган хикоя келтирилади.
Султон Ҳусомиддин Мансур Ложин Ибн Атоуллоҳ раҳматуллоҳи алайҳнинг довруғларини, тақвою амалда собитликларини эшитгач, ўзларини кўриб, суҳбатлашишга ошиқди ва зиёрат қилиб, саройга олиб келди. Ана шунда Ибн Атоуллоҳ раҳматуллоҳи алайҳ унга: “Сизлар Аллоҳ таолога шукр қилишингиз вожибдир. Чунки Аллоҳ таоло давлатингизни фаровон қилиб, халқнинг қалбини сизларга муҳаббатли қилиб қўйди. Юрт фаровонлиги ва халқ осойишталиги сизлар ўзингиз амалга ошира оладиган осон иш эмас. Балки Аллоҳ таоло султонларнинг адолати, саховати ва халқпарварлиги туфайли берадиган неъматдир. Ана шу неъмат зиёда бўлиши учун шукр қилинг”, дедилар. Султон: “Аллоҳга шукр қилиш қандай бўлади?” деди.
Ибн Атоуллоҳ раҳматуллоҳи алайҳ: “Шукр уч қисмдир: тил билан, дил билан ва барча аъзолар билан шукр қилиш....”. Султон яна сўради: “Ҳақиқий шукр қилмоқчи бўлган банда нима қилиши керак?”. Ибн Атоуллоҳ раҳматуллоҳи алайҳ: “Агар банда илм соҳиби бўлса, инсонларга илм-маърифат тарқатиши, уларга ҳақиқатни баён қилиши ва тўғри йўлга бошлаши билан, агар мол-дунё соҳиби бўлса, Аллоҳ таоло буюрган жойларга сарфлаши ва ўзидаги неъматни бошқаларга ҳам илиниши билан, бордию обрў-эътиборли киши бўлса, зулму зўравонликнинг олдини олиб, адолатни юзага чиқариши ва чорасизларга ёрдам бериши билан бўлади”, дедилар.
Демак, банда неъматларнинг шукрини ўзига берилган неъматлар воситасида адо этмоғи лозим экан.
Зарафшон шаҳри “Геолог”МФЙ отинойиси Хуршида Худжиярова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш