Шукроналик ва сабрнинг фазилати
Ҳақиқатдан мўмин одам фазилатли инсон бўлади. Унда барча гўзал фазилатлар жам бўлади. Иймонида динига риоя қилгани сари фазилатли инсонга айланади. Инсондаги гўзал ахлоқлардан энг ажойиблари бу албатта тилимизда шукронанинг бўлиши сабрли бўлишлигимиз бу мўминлигимизнинг энг гўзал кўринишидир.
Аллоҳ таоло инсонни мукаррам қилиб яратиб унга сон саноқсиз неъматларни ато қилган. Яхшиликларни насиб этган. Ўзи курраи заминнинг шу зайлда яратилиши инсон учун қулай шароитни Аллоҳ таоло вужудга келтириб қўйганлиги ҳаммаси бир неъмат. Ҳаммсининг ўрни бор, ўз вазифаси бор. Курраи заминни шунча қисмини Аллоҳ таоло сувдан иборат қилди. Яъни маълум бир қисмини тоғлардан, маълум бир қисмини чўли-биёбонлар, ўрмонлар, музликлар ҳаммаси инсон учун яралди.
Осмонда ўз ҳолича учиб юрган қуш ҳам инсон учун яратилган. Саҳродаги тошнинг тагидаги чумоли ҳам қайсидир маънода инсон учун яратилган. Уммон тубида қанча махлуқотлар бор. Инсон учун. Инсонни кўркам ҳаёт кечириши учун Аллоҳ таоло бу сайёрани шу зайлда яратди. Энди ақл идрокли инсон шукрона қилмасдан иложиси йўқ. Бизни тилимизда шукрона бўлиши керак. Бу неъмат ва яхшиликларни биз ҳеч бўлмаса шукрона билан уни раҳматини ўрнига қўйишимиз керак. “Агар бандалар шукр қилсалар уларга неъматларини зиёда” қилишини Аллоҳнинг ўзи ваъда берган. Итоат қилсалар бу неъматлар давомийлиги ва боқийлиги кафолатланганлигини биз оят ва ҳадислардан биламиз. Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади; яъни “Эй Иймон келтирганлар Аллоҳгагина ибодат қилувчи бўлсангиз сизларга биз ризқ қилиб берган покиза нарсалардан еб, унга шукр қилингиз” деб марҳамат қилаяпди (Бақара-172 оят).
Агар Аллоҳга ибодат қилсангиз, Аллоҳга иймонингиз бўлса бизнинг покиза неъматларимиздан еб бунга шукрона келтиришлигимиз лозимдир.
Пайғамбаримиз с.а.в айтадиларки “Ким озига шукр қилмаса кўпига ҳам шукр қилмайди, ким инсонларга ташаккур айтмаса улардан миннатдор бўлмаса, Аллоҳ таолога ҳам шукр айтмайди, Аллоҳдан ҳам миннатдор бўлмайди.” Неъматлар ҳақида гапириш бу шукрона уни гапирмаслик эса ношукрликдир. Жамоат билан юриш раҳмат, ёлғизлик айри ҳолда юриш эса азобдир деб Расулуллоҳ с.а.в марҳамат қилаяпдилар.
Азизлар камига шукр қилмаган одам кўпига ҳам шукр қилмайди, одамларнинг яхшилигини билмаган одам Аллоҳнинг ҳам унга бўлаётган яхшилигини эътироф этмайди. Биз нимаган эришган бўлсак қисматимизга нима битган бўлса, Аллоҳ қанча ризқу насиба берган бўлса, албатта бунга шукр қилишлигимиз лозимдир. Аллоҳ таоло барчамизни шукр қилгувчи бандалардан қилсин.
Навбаҳор тумани “Ғойиб ота” жоме масжиди
имом хатиби С.Темиров