Яхши фазилатлар сари даъват.
Муҳаммад гўзал ахлоқ соҳиби сифатида юборилган бир Пайғамбардир. Куръони Карим унинг юксак ахлоқ соҳиби эканлигидан хабар беради.
Шарқшунослардан Виллям Муир «Муҳаммаднинг ҳаёти» номли асарида шундай дейди:
«Хз. Муҳаммад ҳақидаги бутун гапирганларимиз бир нуқта устига тўпланади. У ҳам бўлса, унинг хулқ-атворининг юксаклиги, ахлоқининг тозалигидир. Булар шундай буюк фазилатлардирки, у замоннинг маккаликлари орасида жуда нодир эди».
Ҳақиқатан ҳам, Курайшийлар у вақтда турли гуноҳларга ботган эди. Ахлоқсизлик ботқоғига тобора чўкиб борар эди. Сархуш ичимлик ичиш, қимор ўйнаш, зино, рибо, қон даъвоси каби ахлоқсизликлар ҳамон ҳукм сурар эди. Ижтимоий хасталиклар арабларнинг вужудини тобора кемириб бораётган эди. Муқаддас ҳисобланган Каъба атрофидаги ҳарамни завқ ва сафо, сархуш ичимлик ва қимор ўйнаш уйига айлантириб олган эдилар. Курайшнинг олд кишилари юз қизартирувчи ҳаракатлардан ор килишмас эди. Ҳошимийларнинг саркардаларидан ҳисобланган Абу Лаҳаб Каъбада қадимдан сақланиб келинган ва олтиндан ясалган кийик ҳайкалини ўғирлаб, сотиб, еб юборган эди. Хз.Пайғамбар буларга қарши фазилат мужодаласи байроғини кўтарди. Исломият бу каби ёмонликларнинг барчасига қарши бормоқда эди. Шунинг учун Қурайшийлар бошданоқ Исломиятга қарши чиқдилар. Қуръони Карим оятлари қандай бўлмасин уларнинг бу ҳаракатларини ёмонлади, уларни аёвсиз танқид қилди. Улар ҳам душманликларини кучайтирдилар.
Қурайшийларнинг Абу Толибга шикоятлари Курайшнинг олд кишилари бу ҳолда шикоят қилиш учун Абу Толибга бордилар:
- Биродарингнинг ўғли бизнинг бутларни ёмонлаяпти, ота-боболарингиз ҳам тўғри йўлдан озган эдилар - деяпти. Ё уни бу ишдан воз кечтир, ё уни ҳимоя қилишдан воз кеч, - дедилар. Абу Толиб уларни мулойим сўзлар билан орқаларига қайтарди.
Орадан бир муддат ўтгач, яна Абу Толиб ёнига келдилар: Биз ортик сабр қила олмаймиз. Нима бўлса бўлсин. Агар сен уни ҳимоя қилишдан воз кечмасанг, биз сендан воз кечамиз, - дедилар.
Абу Толиб вазиятнинг бу қадар таранг ҳолга келганини англагандан кейин, Хз. Муҳаммадга бўлиб ўтган воқеани айтиб берди. Очиқдан очиқ «Мен сени ҳимоя қилишдан воз кечаман», демаган бўлса-да, гапнинг боришидан шу маънони англаш мумкин эди. Бу гаплар Хз. Муҳаммаднинг маҳзун қалбига оғир ботди:
Мен Аллоҳ тарафидан ҳақ динни етказувчи хизматкорман,
мен Аллоҳ элчисиман, ўз-ўзимдан бир нарса қилаётганим йўқ. Бир
қўлимга қуёшни, иккинчисига ойни тутсалар ҳам бу вазифадан
айрилмайман, деб жавоб берар экан кўзлари жиққа ёшга тўлди. Абу Толиб уни фарзандидан ҳам ортиқ кўрар ва шу сабабдан унинг хафа бўлишини хеч истамас эди. Бу ҳолатдан қайғурди ва ўзини қўлга олиб:
Сен ўз ишингга бок, ўғлим. Мен соғ -омон эканман, улар сенга тегишга ботина олмайдилар,- дея кафиллик берди. Машҳур бир қасидасини сўзлаб берди.
Манба асосида ёзилди.
Навоий шаҳар Умид қўрғони Хончорбоғ мфй отинойси Қулбобоева Мавлуда.