Қимор-ҳалокат тузоғидир!

22-01-2023, 01:28 admin Мақолалар 273

#Мақола

Қимор-ҳалокат тузоғидир!


Яратган роббимиз бизга нима фойда-ю, нима зарар эканини ажратиб, ҳисобсиз неъматларни берган зотдир. Кўп зарарлари, борлиги учун Аллоҳ таоло инсонларни қимордан қайтаради.
Қимор одамлар орасини бузувчи, танбаллик уруғини сочувчи,  меҳнатга рағбатни ўлдирувчи иллатдир. Қимор ўйновчининг ҳолати, ароққа муккасидан берилган кимсанинг ҳолига ўхшайди. Аллоҳ таоло каломида қимор билан маст қилувчи нарсаларни бир ўринда зикр қилиб, шундай марҳамат қилади.
    "Эй,  имон келтирганлар! Албатта, май(маст қилувчи ичимликлар), қимор,  бут-санамлар ва (фол очадиган)
чўплар шайтоннинг ишидан иборат ифлосликдирки, ундан четланингиз!  Шояд (шунда) нажот топсангиз. Шайтон май билан қимор  (ёрдамида) ўрталарингизга адоват ва нафрат солишни  ва сизларни Аллоҳнинг
зикри  ҳамда намоздан қайтаришни хоҳлайди. Бас энди, сизлар (май ичишдан) тийилувчимисиз?" ("Моида" сураси 90-91-оятлар).
Аллоҳ  таоло  бу оятда қиморни "ифлослик ва шайтоннинг иши"
деб атамоқда. Мана шу оят билан хамр (ароқ ичиш) ва қимор ўйнаш
каби  амалий гуноҳларни бутга чўқиниш ва фолбинга ишонишдек
куфр ва ширк аталмиш улкан маънавий жиноятларга тенглаштирилган...

"Қизбиби" жомеъ масжиди имом хатиби Ҳазрат домла Жаҳонов
(Давоми бор)
https://t.me/Bastomiy_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш