Қиморбозлик - энг ёмон иллат.

2-02-2023, 17:18 admin Мақолалар 413

Қиморбозлик - энг ёмон иллат.
Қимор ўйнаб, молу-давлатини кўпайтириш ниятида бўлган, одамлар молини ноҳақ ейдиган кишилар биринчи бўлиб гуноҳ қилувчилардан саналади. Қуръони каримда ароқ ичиш, қимор ўйнаш, бутларга сиғиниш, фол очиб, шу фол асосида иш кўриш ва шу йўллар билан тирикчилик қилиш шайтон амалидан бўлган ифлослик деб саналади.Инсонларга Аллоҳ таоло бу йўлдан қайтишларини буюрди. Бундай инсонлар Аллоҳни мутлоқ эсдан чиқариб, намоз ўқимайдилар.Пайғамбаримиз салоллоҳу алайҳи васаллам кишиларни қимор ўйнашдан, шу йўл билан тирикчилик қилишдан қайтарибгина қолмасдан ҳазиллашиб қимор ўйнаймиз дейишдан ҳам қайтарганлар. Шундай экан, ҳозирги замонда ҳам тўқликка шўхлик қилибми, одамлар орасида айрим кимсалар ўзи, оиласи ва бойлигини тикиб , қимор ўйинларида иштирок этиб бор йўғидан айрилиб, қийин аҳволга тушиб, одамгарчиликдан чиқиб қоладиган кимсалар учраб турибди . Бундай инсонлар ўзлари эмас , балки оила аъзолари ва жамиятимизга ҳам зарарлари тегиши табиий ҳол. Бундай жирканч ўйинлардан Аллоҳ таоло қайтарган. Гуноҳи кабира - қимор ўйинларидан огоҳ бўлинг ва ундай ишларга қўл урманг.Агар тинч ва тотув, бахтли яшайлик десак , тўғри йўлни танлаб , ҳалол ризқ билан яшашга ўрганайлик , азизлар!!

Навбаҳор тумани "Пахтакор" маҳалласи отинойиси Эргашева.Н
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш