“Илм”- яхшилик келтиради.

4-12-2023, 23:16 admin Мақолалар 128

“Илм”- яхшилик келтиради.
Бирор бир кишига насиҳат қилмоқчи бўлган инсон, аввалам бор етарли илмга эга бўлиб, ўзи устозлардан илм, йўл - йўриқ ва кўрсатмалар олиб, уларнинг розилиги ва ижозатларига эга бўлмоғи лозим. Бу сифатларга эга бўлмаган киши ўзгаларга насиҳат қиламан деб ўзини ҳам ўзгаларни ҳам адаштиради. Насиҳат аҳлидан бўлган инсон эса ўзига ушбу оятни шиор қилиб олиши лозим. “Раббингнинг йўлига ҳикмат ва гўзал мавьиза ила даъват қил” (Наҳл сураси, 125-оят). Ҳаётимдан бир ҳикоя сўзлаб берсам, ёшлигимдан дадажоним кўплаб насиҳатлар қилар эдилар, шунданми илмга бўлган қизиқишим ортган, меҳрим кучайган эди. Айниқса вақти соати келиб, Аллоҳнинг каломи бўлган Қуръони каримни ўқишни жуда ҳам орзу қилганман. Мактабни битириб ҳарбий хизматга бориб йигитлик бурчимни ўтаб қайтдим. “Хотира” куни экан шекилли дадажоним билан бирга бобо - момоларимизни қабрларини зиёрат қилгани бордик. Қабристон оралаб борарканман бу дунё шунчалар ташвишли, шунчалар кенг, умр шунчалар қисқа, ҳар бир ўтган лаҳзамиз бизни шу қабристон томон яқинлаштираётганини ўйлаб беихтиёр этим жунжикиб кетди. Ахир ростдан ҳам бир неча йил олдин моможоним бизларни кўргани борар эдилар, борганда ҳам албатта қўлларида тугунчалари бўлар, тугунчада эса қурут, ғўлин ва бир сиқим майиз бўлиб, тугунчаларини очиб бизга олиб келган нарсаларидан барчамизга илинар эдилар. Мана бугун моможонимни ёд этиб келдим, моможоним сизга бугун бир бўлак дуодан бошқа ҳеч нарса олиб кела олмадим. Секин аста бобом ва моможонимни қабрлари ёнига келиб етдик.... Сал нарида (икки акам)ни ҳам қабрлари бор, у ер бу ерларини тозалаган бўлдик. Кейин дадажоним (Кўзларида ёш билан) "Дадажон, онажон сизларни соғиндим, илохим руҳингиз, шод охиратингиз обод бўлсин" - деб дуо қилдилар, беихтиёр мени ҳам кўзларимга ёш қалқиди, яна "мана набирангиз йигит бўлди, йигитлик бурчини адо қилиб қайтди дея Қуръон ўқиб беришимни сўрадилар, кутилмаган бу гапдан бироз сергак тортдим, чунки дадажоним доимо ўзлари дуо қилар эдилар. Мен ҳам хаёлимни бир жойга жамлаб бир иккита суралардан ўқидим, дадам дуо қилдилар. Йиллар ўтди онам ва отам ҳам бирин - кетин дунёдан ўтишди, фалакнинг гардиши билан мен ҳам ўғлим билан отам ва онам қабрларини зиёрат қилишга бордик. Беихтиёр раҳматли дадажоним билан бўлган воқеа эсимга тушади, кўзим жиққа ёш, мана хозир мен ота бўлиб ўғлим мени ўрнимда турибмиз, фарқимиз шундаки ўша пайтда мен иккита сура айтган бўлсам, фарзандим қуръондан бир пора ёд олган ва хозир қуръондан тиловат қилиб бераяпти. Вақти соатимиз етиб биз ҳам бу дунёни тарк этамиз, фарзандим ҳам боласини олиб зиёратимга олиб келганда ажаб эмас набираларим ўттиз пора Қуръонни ёд олиб келишса. Бу ҳам Аллох таолонинг бандасига берган бир неъматидир. Қуръони каримда "Ҳар бир жон ўлим шарбатини тотгувчидир" - деб марҳамат қилинади. Ҳар-бир тирик жон борки, бир- бирига ўрнини бўшатиб бераверади. Албатта бундай мақомларга эришиш учун фарзандларимизга икки дунё илмини ўргатмоғимиз, Аллоҳни, Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни танитмоғимиз зарур. Умид қиламиз, ана шундагина орқаларимиздан яхшиликлар ва савобли амаллар етиб, Яратганнинг раҳмати ёғилаверади. Илм диний ва дунёвийга ажратилмайди, асосийси фарзандларимизни етук комил ва илмли қилиб тарбиялаш. Ҳадиси шарифларда ҳам "Илм инсонни бу дунёда азиз, охиратда шарафли қилур"- деб марҳамат қилинади.
Аллоҳим зурриётларимизни ҳақиқий илм ва тақво эгаларидан бўлмоқликларини насиб айлагин.


Навбаҳор тумани " Уч тут"
жомий масжиди имом ноиби: Э.Холов
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш