Расулуллоҳнинг саҳобаларига ваъз-насиҳат қилишлари
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларига ваъз-насиҳат қилганлари ҳақида жуда кўп ҳадислар мавжуд. Жумладан, Ибн Умар (розияллоҳу анҳу) бундай ривоят қилади: “Расулуллоҳ Рамазоннинг охирги кун ўн кунлигида эътикоф ўтирдилар. У зот учун масжидда хурмо дарахтидан уй қилиб берилди. Бир куни Расуллоҳ ундан бошларини чиқариб: “Намозхон Раббисига муножот қилади. Ҳар ким Раббисига нима деб муножот қилаётганига қарасин. Бир-бирингизга қироатни жаҳрий қилманглар”, дедилар” (Имом Аҳмад ривояти).
Инсон табиати ваъз-насиҳатга муҳтож қилиб яратилган. Шу боис тарғиботчи олимлар Рамазон ойини ғанимат билиб, унда оламларни яхшиликка чақириш, уларга Аллоҳни танитиш, нафснинг ҳақиқати, муҳтожлиги ва заифлигини тушунтириш, бу дунёнинг фоний ва ўткинчилигини Охират неъматларининг боқийлигини, солиҳ амаллар қилганларнинг Адн жаннатларида пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан бирга бўлишлари гуноҳкорлар эса қуйидаги оятда зикр қилинган “... дағал ва қаттиққўл, Аллоҳ буюрган нарсага итоатсизлик қилмайдиган, фақат буюрилган ишни қиладиган фаришталар (хизмат қиладиган)” (Таҳрим сураси, 6-оят) Охиратда азобланишлари ҳақида ваъз қилишлари лозим бўлади.
Раҳмон бўлмиш Раббимиз Аллоҳдан афв ва мағфират ҳамда азобининг қаттиқлигидан нажот сўраймиз!
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазонда” китобидан.
Каналга уланиш:
https://t.me/muminauz