Яхшиликка йўллаш

16-09-2023, 23:26 admin Мақолалар 282

Яхшиликка йўллаш
Ўзгаларни яхши ишга йўллаш ҳам савобли амалдир. Кимнингдир кўрсатмаси билан бир киши хайрли иш қилишга қодир бўлса, қилувчига қанча савоб бўлса, яхши ишда раҳнамолик қилган кишига ҳам шунча савоб етади.
Абу Масъуд Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бирор яхшиликка йўлласа, унга уни бажарувчисининг ажри мислича савоб етади”,дедилар”.(Имом Муслим ривояти).
Бир қавм ёки жамоани хайрли ишга йўллаш, яъни одамларни яхшиликка тарғиб қилиш натижасида у иш амалга ошса, ўша жамоага берилган савоб мислича унга далолат қилувчига ҳам ажр берилади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким (инсонларни) ҳидоятга чақирса, унга ўзига эргашган кишиларга берилган мислича савоб бўлади. Бунда улар (тўғри йўлга амал қилганлар)нинг ажрларидан бирор нарса камайтирилмайди. Ким залолатга чақирса, унга эргашган кишиларнинг гуноҳи мислича ўзига ҳам гуноҳ бўлади. Бунда улар (залолатга эргашганлар) нинг гуноҳидан бирор нарса камайтирилмайди.(Имом Муслим ривояти.)
Ҳадисда зикр этилган савоб тўғри йўлга йўлловчининг сўзига бошқалар амал қилган вақтда бўлади. Агарчи, кўрсатилган йўл-йўриққа амал қилинмасм ҳам, иншааллоҳ, яхшиликка чақирувчига насиҳатнинг савоби етади. Чунки бошқа ҳадисда бу ҳақида шундай дейилган:
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар тонг сизнинг ҳар бирингиздан ҳар бўғини учун садақа қилиши лозим бўлади. Бас, ҳар бир тасбеҳ садақадир, ҳар бир таҳмид (ҳамд айтишлик) садақадир, ҳар бир таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ) садақадир ва ҳар бир такбир садақадир. Амри маъруф садақадир. Наҳйи мункар садақадир. Ўшаларнинг ўрнига чошгохда икки ракат намоз ўқиш кифоя қилади”,дедилар”. (Имом Муслим ривояти).
Шундан келиб чиққан ҳолда, бирор кишига яхши сўз айтиш ёки фойдали маслаҳат бериш имкони туғилганда бу ишдан юз ўгириш дуруст эмас. Албатта, ўзгаларга насиҳат қилишда эшитувчини ранжитмайдиган, дилозорликсиз, жамиятга халал етказмайдиган ва такаббурона ёки ҳақоратомуз бўлмайдиган йўлни танлаш, ширинсуханлик билан, унга нисбатан дили куйганлиги, ҳамдардлиги ва хайрихоҳлигини намоён қилиш лозим. Шунингдек, сўзлаганда ҳикмат ва хайрихоҳлик билан тингловчининг хаёли паришон бўлмаган вақтни танлаш керак. Бу ҳақида Қуръони Каримда шундай дейилган: “Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши мавъиза ила даъват қил”.(Наҳл сураси, 125-оят).
“Енгил амаллар”китобидан.
Зарарфшон шаҳар “Геолог” ва “Баҳор”МФЙ отинойиси Х.Худжиярова.

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш