Насиҳат талаб қилиш.

7-07-2023, 00:19 admin Мақолалар 253

Насиҳат талаб қилиш.
Мухлис бандалар ўзлари бошқаларга насиҳат қилиб туришлари билан бирга ўзгалардан ўзларига насиҳат талаб қилиб ҳам турадилар. Ушбу гўзал фазилат Ислом миллатига мансуб барча халқларда мавжуддир. Айниқса аввал ўтган азизларимизда бу фазилат жуда ҳам яхши тарзда йўлга қўйилган.
-Вазир Низомул мулк ўз ҳузурига фақихлардан бир кишини кўп чорлар эди. Ундан бу ҳақда сўралганда у: “Бу фақиҳ ҳузуримга кирганда мени мақтамайди ва ғурурга ҳам кетказмайди. Аксинча, менга гуноҳларимни ва камчиликларимни эслатади, сўнгра ҳузуримдан чиқиб кетади. Ўшанда нафсим кибрдан тозаланган бўлади. Сўнгра ҳар қанча кўндиришга уринсам ҳам, у мендан совға қабул қилмайди. Аммо ундан бошқалар ҳузуримдан чиққанларида, ўзимда ғурурни сезаман ва нафсимни ғафлатлар босади.
-Умар ибн Абдулазиз ўзи озод қилган қули Музоҳимга: “Волийлар халқ оммасига пойлоқчилар қўйишарди. Мен эса сени ўзимга пойлоқчи қилиб қўяман. Агар мендан ёқимсиз бир оғиз сўз эшитсанг ҳам ёки ўзинг ёқтирмаган иш кўрсанг ҳам, дарҳол менга мавъиза қил ва мени ундан қайтар”,деди.
-Умар ибн Абдулазиз раҳматуллоҳи алайҳ Амр ибн Муҳожирдан ҳам худди шуни талаб қилган ва қуйидагиларни айтган: “Эй Амр! Қачон ҳақдан бурилганимни кўрсанг, дарҳол икки қўлинг билан бўғизимдан тутиб, қаттиқ силкитгин, ва “Нима қиляпсан?!”дегин”.
-Бундан ҳам ажабланарлиси, у киши раҳматуллоҳи алайҳ халифа бўлганида ўз атрофидагиларга: “Менга ўзларингиз энг афзал деб билган икки кишини келтиринглар”,деди. Икки киши келтирилди. Умар ибн Абдулазиз қачон амирлик ишига ўтирадиган бўлса, ўша икки кишига унинг рўпарасига жой қилиб бериларди. У эса икковига: “Мени кузатишдан бошқа иш қилманглар. Қачон мендан ҳаққа тўғри бўлмаган нарсани кўрсангиз, мени қўрқитинглар ва Аллоҳ таолони эслатинглар”,дер эди.
-Аҳли солиҳ турк султонлари ҳузурида насиҳат учун алоҳида катта мартабали шахс бўлар эди. Унинг асосий вазифаси, қаерда бўлмасин, вақти-вақти билан султонга яқин келиб, “Аллоҳу Акбар!” дея наъра тортиш эди. Султонлар ўзларини доимо паст олиб туриш, бандаликларини эсдан чиқариб қўймаслик учун шундай йўл тутар эдилар.
“Дин насиҳатдир”китобидан.
Зарафшон шаҳри “Геолог” ва “Баҳор”МФЙ отинойиси Х.Худжиярова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш