ОИЛАДА АЁЛНИНГ ЎРНИ.

30-11-2023, 14:29 admin Мақолалар 254

ОИЛАДА АЁЛНИНГ ЎРНИ.

Аллоҳ таоло барча мавжудотлар қатори инсонни ҳам жуфт қилиб яратган. Кишилик жамиятининг бир қисмини аёллар ташкил этади, ҳаётда турмуш юмушларини кўп қисми улар зиммасидадир.. Аёл биринчи навбатда она, жуфти ҳалол, опа сингил, қизимиздир. Агар аёл жисмонан ҳам маънан соғлом бўлса, демак, жамият соғлом бўлади. Чунки келажак меваси фарзандларни оналар дунёга келтиради. Уларга бошланғич таълим тарбияни ва одоб ахлоқни кекса онахон момоларимиз ўргатадилар. Шундай экан, келажак авлодни яхши ва солиҳ бўлиши бугунги кун аёлларнинг қанчалик ҳаёли, иболи ва юксак ахлоқли бўлишларига ҳар жиҳатдан боғлиқдир. Аёл киши, аввало, она сифатида қадирланади. Қуръони каримни бир нечта оятларида онани эъзозлашга, унинг ҳаққини адо этишга буюрилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ҳадисларнинг бирида: "Жаннат оналар оёғи остидадир",- деб марҳамат қилганлар (Имом Хатибий ривояти). Ислом таълимотига кўра оилали аёлнинг зиммасида қатор вазифалар юклатилиши баробарида жамиятда ҳам ўзининг ҳақ ҳуқуқларига эгадир. Саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан" Зиммамизда хотинларимизнинг қандай ҳақлари бор деб "сўрашганида, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:" Еганингизда уни ҳам едирмоғингиз, кийганингизда кийдирмоғингиз, юзига урмаслик, қабиҳ сўзлар билан ҳақорат қилмаслик, аразлашганда уйдан чиқмаган ҳолда ўрнини бошқа қилиб ётмоқлик", дедилар (Абу Довуд ривояти) Чунончи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларини аёлларга яхши муносабатда бўлишга буюрадилар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Мўминларнинг имони жиҳатидан комилроғи хулқи яхши бўлганларидир. Сизларнинг яхшиларингиз ўз аҳли аёллари билан яхши муносабатда бўлганларингиздир" Имом Термизий ривояти)
Кармана тумани "Талқоқ" маҳалласи отинойиси Мамадиёрова Дилором
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш