Исломда аёлларнинг ўрни

27-07-2021, 22:54 admin Мақолалар 710

Исломда аёлларнинг ўрни

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду-санолар бўлсин! Азиз биродарлар бугун ҳамманинг диққат марказида бўлиб турган ҳолат,аёлларнинг жамиятдаги ва оиладаги ўрни вазифаси ҳақида тўхталиб ўтмоқчиман.Фикрларим дебочасида чиройли бир ҳадисни ибрат тариқасида эсласак. Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда зикр қилинишича, Асмоъ бинт Зайд ал-Ансорийя розияллоҳу анҳо Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: ”Эй Аллоҳнинг Расули, мен ортимдаги муслима аёллар жамоасининг элчисиман. Улар менинг сўзимни айтадилар ва менинг фикримга ўхшаш фикрдалар: Албатта, Аллоҳ сизни эркак ва аёлларга юборган. Биз сизга иймон келтирдик ва эргашдик. Биз – аёллар жамоаси тутилиб, ўралиб уйда ўтириб қолганмиз. Эркакларнинг шаҳват мавзеси, болаларингизнинг кўтарувчиларимиз. Эркаклар жамоат ва жанозага ҳозир бўлиш ила афзал қилиндилар. Қачон улар жиҳодга чиқсалар, уларнинг молларини муҳафаза қиламиз, болаларини тарбия қиламиз, уларга ажрда шерик бўламизми?!” деди. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак юзларини ўз саҳобаларига ўгириб қарадилар-да: ”Ўз дини ҳақида ушбу аёлдан кўра яхшироқ савол берган аёлнинг гапини эшитганмисизлар?” дедилар. “Йўқ, эй Аллоҳнинг Расули” , дейишди улар. ”Эй Асмоъ, қайтиб бориб, ортингдаги аёлларга билдирки, албатта, сизнинг бирингизнинг яхши эр тутиши, унинг розилигини исташи, мувофиқ бўлганига эргашиши сен зикр қилган нарсаларга тенг келади”, дедилар.Асмоъ ўзига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган нарсалардан севинганидан “Лаа илааҳа иллаллоҳ”ни айтиб қайтиб кетди”.Муборак ҳадиси шарифдан яна бир бор англашиладики,бир аёлнинг оқила бўлиб аҳли оиласи ,турмуш ўртоғи ва фарзандаларининг хизматида бўлиши муқаддас ва шарафли бўлишидан ташқари савоблари учун асос экан. Ҳаётда турмуш юмушларининг кўп қисми аёллар зиммасига тушади. Агар аёл ҳаётда ҳам жисмонан, ҳам маънан соғлом бўлса, жамият соғлом бўлади. Чунки, келажакнинг меваси бўлмиш фарзандлар оналар сабабли дунёга келадилар. Уларга бошланғич таълим-тарбия ва одоб-ахлоқни улар ўргатадилар. Шундай экан, келажак авлоднинг баркамол бўлиши аёлларнинг ҳар жиҳаттан етук бўлишига боғлиқдир.
Минг афсуски,хизмат юзасидан кўп жойларда бўлиб баъзи бир ҳолатлардан ранжийман.Оилавий келишмовчиликларни бартараф этиш учун борганда эса,аёл кишининг ўзига ярашмаган ҳолатларда қўпол сўзларни ишлатиши,эрини ва уни оиласини менсимаслигини ,ҳатто ташқи қиёфасини кўриб,ўзбекона иффат шарм –ҳаё қайерда қолди экан .деб ўйланиб қоламан...Келажагимиз ворисларини тарбиялашдек шарафли масъулиятни бўйнига олган муқаддас аёллар ҳар бир ҳатти-ҳаракатларида ёшларга ўрнак бўла оладиган амалларни бажарсалар нур устига аъло нур бўлар эди.

Қизилтепа туман бош имом хатиби : З.Орипов
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш