Аёллар қадри улуғ
Кишилик жамияти эркак ва аёлдан пайдо бўлиб, унинг бир қисмини аёллар ташкил этади, ҳамда ҳаётда турмуш юмушларининг ярми улар зиммасидадир. Аёл киши ҳаётда она, жуфти ҳалол, опа-сингил, қиз бўлиб яшайди. Агар аёл ҳаётда ҳам жисмонан, ҳам маънан соғлом бўлса, оилалар ҳам соғлом бўлади, демак, жамият ҳам соғлом бўлади. Чунки келажакнинг меваси бўлмиш фарзандлар оналар сабабли дунёга келадилар. Оилада фарзандларга бошланғич таълим-тарбия ва одоб ахлоқни асосан оналар ўргатадилар. Шундай экан, келажак авлоднинг солиҳ бўлиши бугунги кун аёлларининг солиҳа бўлишига ҳар жиҳатдан боғлиқдир.
Маълумки, Исломдан олдинги жоҳилият даврида ғайриинсоний бир одат авж олган бўлиб, улар қиз фарзанд кўрган кишини масхаралаб, таҳқирлар эдилар. Ҳақоратга чидай олмаган ота норасидани тириклай кўмишгача борар эди.
Ислом дини келгач, билъакс, аёллар масалаларига алоҳида эътибор берилиб, уларнинг оилада, жамиятда ва умуман, ҳаётда муносиб ўринга эга эканлиги баён қилинди. Ушбу юксак эътиборни Қуръони каримдаги бир нечта суранинг аёлларга бағишлангани, уларда аёллар масаласи кўтарилгани, аёлларнинг номи билан номланганида ҳам кўриш мумкин.
Динимиз таълимотида оилали аёлнинг зиммасига қатор вазифалар юклатилиши билан баробар, уларни эъзозлаш, унга эҳтиром кўрсатиш кераклиги, ҳамда оилада унинг ўз ҳақ-ҳуқуқлари ҳам борлиги айтилган.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларида эркакларга хитобан, шундай марҳамат қилганлар: “Мўминларнинг энг иймони мукаммали – гўзал хулқлисидир. Сизларнинг энг яхшингиз-аҳли аёлига яхши муносабатда бўладиганингиздир”. (Имом Термизий ривояти). “Аёллар хусусида Аллоҳдан қўрқингиз. Зеро, сиз уларни Аллоҳдан омонат ўлароқ олгансиз” (Имом Муслим ривояти).
Аллоҳ таоло Ўзининг муборак каломида агар аёл итоатсиз бўлса у билан қандай муомала қилиш кераклиги ҳақида шундай марҳамат қилади: “Хотинларнинг итоатсизлигидан қўрқсангиз, аввало, уларга насиҳат қилингиз, сўнгра (бу таъсир қилмаса,) уларни ўринларида (алоқасиз) тарк этингиз, сўнгра (бу ҳам кор қилмаса) уларни (мажруҳ бўлмагудек даражада) урингиз. Аммо сизларга итоат қилсалар, уларга қарши (бошқача) йўл ахтармангиз. Албатта, Аллоҳ олий ва улуғ зотдир” (Нисо сураси, 34-оят).
Албатта, бу ояти каримадаги “урингиз” сўзини суиистеъмол қилмаслик, ҳамда аёлга зулм қилмаслик керак. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам умрлари давомида ҳеч қайси аёлларини урмаганлар, агар бирор аёлнинг эридан азият чекаётганини эшитсалар, жуда қаттиқ ғазабланардилар.
Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Видолашув хутбаси”да, жумладан, бундай деганлар: “Эй, инсонлар! Аёлларнинг ҳақларига риоят этингиз. Улар билан шафқат, меҳр билан муомалада бўлингиз. Уларнинг ҳақлари хусусида Аллоҳдан қўрқингиз! Аёллар сизга Аллоҳнинг омонатидир. Уларни Аллоҳ номига сўз бериб олдингиз, улар илоҳий амр билан сизга ҳалол бўлди. Сизнинг аёллар устида ҳақларингиз бўлгани каби, уларнинг ҳам сизда ҳақлари бордир. Сизнинг аёллардаги ҳақларингиз аёлларнинг оила шарафини сиз ёқтирмайдиган ҳеч бир кимсага оёқ ости қилдирмасликларидир. Аёлларингизнинг турли емак ва кийим эҳтиёжларини таъминлашингиз эса, уларнинг сизнинг устингиздаги ҳақларидир.......
Демак, кўриниб турибдики, динимиз аёлларни мўътабар инсон деб билиб, уларниг қадр-қийматини ниҳоятда юқори баҳолаган. Шунга биноан бугунги куннинг аёли ҳам ўзига берилган ҳақ-ҳуқуқлардан оқилона фойдаланиши ва айни пайтда аёллик иффатини сақлаб, шаънига доғ тушунмасликка ҳаракат қилмоғи лозим.
Зарафшон шаҳри “Геолог” ва “Бахор”МФЙ отинойиси Хуршида Худжиярова.