Фолбинларга ишонманг!
Жамиятимиздаги баъзи кишилар ружу қўйган эътиқодга зид бўлган амал фол очтириш, фолбинлик билан шуғулланишдир. Муқаддас динимизда фолбинларга ишонмаслик таъкидлаб ўтилган бўлиб, ишониш эса ширкга тенглаштирилган. Нафақат, Фолбин балки фолбинга борган одам ҳам гуноҳкордир. Зеро, бу ҳолатда иймондан чиқиш ҳам мумкин. Муқаддас ҳадиси шарифда шундай дейилган: "Ким фолбинга ишонса, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган нарсага кофир бўлибди".
Мусулмон кишилар фолбинлар гапига ишониши, уни тасдиқлаши, соф ислом ақидасига зид эканлигини билиб олмоғи лозим. Айтиш жоизки, бугунги кунда фолбинлар ва уларнинг ёлғон кирдикорларига алданиб қолаётганлар орасида аёллар кўпчиликни ташкил этади. Улар ўзларини "Ота боболаримиз", "Фолга ишонма фолсиз ҳам юрма деган", - деб алдашга уринадилар. Ваҳоланки, бутун ислом оламига дарс берган аждодларимизнинг бирорта ҳам асарларида бу каби асоссиз гаплар учрамайди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар “Ким фолбинга бориб унинг гапига ишонса, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган нарсадан ажрабди. Ким унинг ҳузурига келса-ю гапига ишонмаса, қирқ кеча намози қабул бўлмайди.” Хулоса қилиб айтганда, фолбин турли воситалар билан ғайбни билишини да'во қиладиган шахсдир. Шариатда уларнинг барчаси қораланган. Фолбинлар ва уларни тасдиқлаганларга "кофир" деб ҳукм қилингандир.
Бугунги кунимизда ҳам айнан сеҳр ва фолбинлик каби иллатлар туфайли одамлар орасида фитна пайдо бўлиб, эр-хотин, ака-ука, опа-сингил, қўни- қўшни, овсинлар орасида шубҳа гумон аралашиб, оқибатда қариндошлик ришталарига путур етказмоқда. Шундай гўзал юртда ислом дини қадрланадиган диёрда яшаб юрган эканимиз фақат ва фақат Аллоҳга ишониб яшашимиз керак.
Аллоҳ таоло барчамизга ўзи инсоф-у тавфиқ бериб, бундай шариатимиз ман этган ишлардан йироқ бўлмоғимизга муяссар айласин. Амин!
Навбаҳор тумани “Ғойиб ота” жоме масжиди
имом хатиби С.Темиров