Фолбинлик ҳалокатга олиб боради

28-11-2018, 13:02 admin Мақолалар 1 160

Имон қуйидаги шартлар адо қилинганидагина мукаммал бўлган бўлади: 1. Аллоҳга. 2. Аллоҳнинг фаришталарига. 3. Аллоҳнинг китобларига. 4. Аллоҳнинг пайғамбарларига. 5. Оҳират кунига. 6. Тақдирга, яъни яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳдан эканлигига. 7. Ўлимдан кейин қайта тирилмоққа ишониш.
Ҳозирги кунда иймон шатларини тўлиқ билмасдан ёки англамасдан, баъзан эса “Аллоҳ раҳмли, У бизни кечиради” –деб иймон шартларига хилоф равишда баъзи куфр ишларга жазм этмоқдамиз. Булардан энг оммалашгани эса тақдирига рози бўла олмаслик, бошимизга бир синов келса унга сабр қилмасдан, буни Аллоҳдан эканлигини ўйламасдан дарров унга ечим топишни, ўша муаммодан тезда бартараф бўлишни чораларини излаш ва бунга ўзимизча Аллоҳ ва расули маън этган йўллар билан ечим топиш яъни, фолбинга ёки бирор бир сеҳр қилувчига бориб ундан қутилгимиз келади. Қуйида келган ҳадисда эса буни аксинча эканлигина яъни фолбинга ёки сеҳргарга борган инсонларга қаттиқ огоҳлантириш борлигини кўриш мумкин. Абдуллоҳ ибн Масъуд (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким фол кўрувчининг ёки сеҳргарнинг олдига бориб, унинг айтганларини тасдиқласа, албатта, Муҳаммадга туширилган (Қуръон)га кофир бўлибди” Дейилмоқчики, бундай кимсалар Илоҳий китоб – Қуръони каримга очиқ – ойдин душман бўлишади. Ўзини мусулмонман деб даво қилиб, фол очса, фолбинга борса ва фолбин айтган гапларга ишонса, унга эргашса Қуръонни рад этган ҳисобланади, Қуръонни рад этган киши эса Аллоҳни рад этган ҳисобланади ва қиёматда Аллоҳ таолонинг ғазабига учрайди. Чунки, қадарга рози бўлиш (Яхши кун ҳам, ёмон кун ҳам Аллоҳдан эканлигига ишониш), илоҳий китобларга ишониш иймон шартларидан саналади. Аллоҳнинг то қиёматгача ўзгармайдиган, ҳақ китоби – Қуръони каримни менсимаган, унга ишонмаган, унга эргашмасдан осий бўлган инсон абадул – абад залолатда қолади.
Имоми Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: "Етти ҳалок этувчидан четланинг. Одамлар: "Улар нималар? Эй Аллоҳнинг Расули" -дедилар. У зот саллоллоҳу алайҳи васаллам: Аллоҳга ширк келтириш, сеҳр, Аллоҳ ҳаром қилган жонни ўлдириш, рибохўрлик, етимнинг молини емоқ, уруш куни қочиш ва солиҳа, мўмина, покиза аёлларни зинода айблаш", дедилар. Кўринадики, бу ерда ҳам фолбинликдан четлашиш, улурга эргашмаслик, оқибатда эса ҳалок бўлиши уқтирилмоқда. Ҳалок бўлиш деганда фолбинга бораётганда ёки қайтилаётганда бирор бир ҳалокатга учраш, турли хил тан жароҳатларини олишини тушунилмайди. Фолбинга бориш, унга кимнидир “иситиб” ёки “қайтарма” қилиб, “совутиб” беришини сўрашдан сўнг келадиган ҳалок қилувчи омиллардир. Фолбинлик сеҳридан фойдаланиш, аввало иймонни ҳалок қилади, уни ўлдиради. Фарз ибодатлари қабул бўлмайди. Аллоҳ назаридан четда қолади. Мана шу учови инсонни ҳалок қилиш учун етарлидир. Имом Табароний Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам: "Ким фолбинга бориб, унинг гапига ишонса, Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган нарсадан ажрабди. Ким унинг ҳузурига келсаю гапига ишонмаса, қирқ кунгача намози қабул бўлмайди", деганлар.
Фолбинларга ишонган, уларга эргашганлар нафақат ўзларини дунё ва оҳиратларини куйдирадилар, балки уларнинг иснодлари улар яшаб турган бутун бир маҳаллага ҳам тегади. Уларнинг найрангларига, алдовларига учган баъзи оилалар бузилиб кетаётганини ҳам кўришимиз мумкин. Турмуш қурганига ҳеч қанча вақт бўлмаси ажралиб кетаётган ёшларнинг аксариятидан сўрасангиз, оиласини сақлаб қолиш учун қанча курашмасин, қанча ҳаракат қилмасин барибир сақлаб қола олмаганлигини, бунинг учун ҳатто “нафаси ўткир домлоларга” (!) ҳам борганлигини айтишади. Келин томон куёв томонни айблайди, куёв томон эса келин томонни айблайди, бироқ муаммонинг асл сабабчиларидан бўлган фолбин сувдан қуруқ чиқаверади. Авваллари вазият бошқача эди, фолбин фақат фол кўриб кун кўрар эди, ҳозирга келиб эса уларнинг баъзилари ўттиз кун рўза тутиб, беш вақт ибодатини ҳам қиладилар, ораларида Қуръон ўқийдиганларини ҳам учратиш мумкин. Айнан мана шунақаларига эргашгувчилар ҳам, ишонгувчилар ҳам кўпчиликни ташкил қилади. Бу эса фақатгина илмнинг етарли даражада эмаслигини билдиради, чунки мусулмон киши Аллоҳ ва Расули қайтарган ишдан қайтмаса, уни ҳалол санаса, куфр ишларида давом этса Аллоҳнинг лаънатига учраб, иймонига зарар етиб кофир бўлади. Аллоҳ таоло Ўзининг ибодатида мустақийм бўлганларигагина ваъдаси бор, муртад ва кофир “бандалари” учун аламли азоб борлиги муқаррардир.

Кармана тумани "Қосим Шайх" жоме масжиди имом хатиби: М.Юнусов
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш