Фолбинлик ҳақида

7-08-2021, 16:31 admin Мақолалар 488

Фолбинлик ҳақида
Фол сўзини тескарисига ўқиганда лоф сўзи чиқади. Шундан кўриниб турибдики лоф бу бўлмаган гап деганидир. Инсонларни йўқ нарсага ишонтириш фолбинлару лофчиларнинг ишидир. Фолбинларнинг иши ёнига келган одамни кузатиб обдон ўрганади ва уларга келажак ҳақида чиройли сўзлаб бериб уларга таъсир кўрсатишади. Содда илмсиз инсонлар уларнинг таъсирига тушиб қолишади. Ва улар нима деса, нима олиб кел деса шуни қилишади. Фолбинлар содда инсонларни ширинсўзлик билан ва ўта айёрлик билан ўз қарамоғига илинтиради. Ва аста секинлик билан бу содда инсонларни шила бошлашади. Ўзларича сеҳр жоду қиламан ирими шу деб узун рўйхат тузиб беришади ёки катта пул эвазига уларнинг ишини ҳал қилиб беришни ваъда қилишади. Бу илмсиз инсонлар шу мушкулим ҳал бўлса бўлди деб борини беришга тайёр туришади. Фолбину сеҳргарларга борадиган инсонларнинг аксарияти ислом динидан хабари йўқ илмсиз ,тафакури йўқ инсонлардир.
Аслида сеҳргару фолбинларнинг бари ислом динидан, Қуръондан бехабар илмсиз, ақлсиз кишилардир. Уларнинг аксарияти жинлар билан келишиб олиб иш тутувчилардир. Айрим уламоларимиз сехрни шундай тушунтиришган: сеҳр бу – сеҳргар билан жин ўртасидаги келишув бўлиб, унга кўра жин сеҳргарга итоат қилиб ёрдам беради ва сўраган нарсасини бажаради. Бунинг учун сеҳргарлар жинга атаб баъзи ҳаром ва ширк амалларни бажариши керак. Исломдан олдин жинларнинг айримлари осмондаги фаришталарнинг ўзаро гапларини ўғринча эшитиб олиб ердаги фолбинларга етказиб туришган. Қуръон нозил бўла бошлагандан кейин жинлар ва фолбинларнинг ўртасидаги бу келишувлар ниҳоясига етган. Бу ҳақида Қуръони Каримда жинларнинг тилидан шундай дейилади: «энди ҳозир (Муҳаммад пайғамбар бўлгач), кимки (қайси жин) тингламоқчи бўлса, ўзини кузатиб турган бир учар юлдузни топар. Биз ердаги кишиларга ёмонлик ирода қилинганми ёки Парвардигорлари уларга тўғри йўлни ирода қилганми билмасмиз.» (жин сураси 9-10 оятлар) Фолбинларнинг иши келажакдан , ғайбдан хабар беришдир. Ғайб илми Аллоҳга хос бўлганлиги учун уни даво қилиш исломдаги гуноҳи кабиралардан биридир. Росулуллоҳ (с а в) дедилар: «Кимда-ким сеҳр-жоду қилувчи ёки фол очувчига бориб, унинг айтаётган гапларига ишонса, Муҳаммадга нозил қилинган (ислом динига) куфр келтирибди.» (имом Аҳмад ривояти). Шариат фикри бўйича келажакни, ғайбни билишга даво қилиш куфр ҳисобланади. Ким уни билишни даъво қилса кофир ҳисобланади. Чунки ғайбни фақат Аллоҳ таоллонинг ўзигина билади.
Инсонлар бир соат олдин нима бўлишини билишга ҳам ожиздир. Бирор бир мушкули ҳал бўлишини истаган инсонлар аввало Аллоҳдан сўраб , илтижо қилиб дуо қилишлари лозим.
Ҳар нарсани билгувчи зот биз учун нима хайрлигу, нима хайрсизлигини билади. Шунинг учун ҳам инсонлар фолбинларга эмас ўзларини яратган Роббига дуо қилишлари лозим. «Кимда ким фолбинга бориб, ундан бирор нарса сўрасаю ва унинг айтганига ишонмаса, унинг 40 кунлик намози қабул бўлмайди.» -деб пайғамбаримиз (сав) айтганлар.
Минг афсуслар бўлсинки ҳозирги пайтда фолбинларнинг ҳам жамиятни, ҳам оилалар тинчлигига раҳна солаётгани ҳеч кимга сир эмас. Жамиятимиздаги ажралишларнинг анча қисмига айнан шулар сабабчи бўлади десак хато қилмаймиз. Айнан фолбинлар сабаб эр –хотинлар, қариндош уруғлар , қўни қўшнилар ораси ҳам тобора бузилиб кетаяпти. Бошига мусибат тушган инсонлар уларнинг ҳузурига боришади. Улар бўлса айёрлик билан овсунингиз, қўшнингиз ёки келинингиз сизга қарши иссиқ совуқ қилган деб ўзларини топқир қилиб кўрсатишади. Натижада қариндошлар ва қўшнилар орасига совуқчилик тушади. Ҳозирги пайтда инсонларни ишонтириш учун баъзи фолбинлар араб ёзувидаги китобларга қараб фол очади ва ишонтиришади.
Биз авваламбор фолбинларга ишонувчи аёллар билан кўпроқ суҳбатлашиб уларга ислом дини сеҳр жоду қилувчи ва фолбинлик қилувчи инсонларни кофир ҳисоблагани ва улардан қайтарганини яхшилаб тушунтиришимиз лозим. Уларга фолбинлар авлиё эмас, аксинча ўта гуноҳкор ва айёр кимса эканлигини тушунтирмоғимиз зарур. Уй бекаларимиз ва нафақадаги аёлларимизга кўпроқ ҳадис ривоятлар ва ибратли ҳикоялар рукнидаги китоблар ўқишни тавсия қилишимиз лозимдир. Ана шунда уларни тўғри йўлга солиб куфр ишлардан қайтаришимиз мумкин бўлади. Фолбинга бориб ишонган, ишонмаган ва уларни уйини кўрсатган ҳам гунохга шерик бўлишлигини аёлларимизга сингдиришимиз лозим. Токи улар фолбинга эмас, балки Аллоҳга сиғиниб итоат этиб унга дуо қилишсин. Уларга дуо қилиш тартибини, вақтини ва дуоси қабул бўлиши учун нималарга эътибор беришлигини тушунтиришимиз зарур деб ўйлайман.
Ҳатто инсон танасига санчилган тикан ҳам бесабаб бўлмайди, ҳар бир инсон бошига тушган синовларини сабабини ўзидан ахтарсин ва буни эса Аллоҳ таолло томонидан берилаётган бир синов сифатида қабул қилиб сабр қилсин. Зеро Аллоҳ ўз каломида бандаларини сабрли бўлишликка буюради.
Аёлларимизнинг илм даражалари кўтарилиб, ҳар соҳада таффакур қилиб иш тутишларини Аллоҳдан дуо қилиб сўраймиз. Ҳар бир аёлларимиз Аллоҳнинг синовлари олдида сабрли бўлишлари ва ўзидангина ёрдам сўраб дуо қиладиган аёл бўлишларини тилаб дуо қиламиз.
Зафаробод Кўкча мфй отинойиси Рахматова Умида Суннатовна.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш