ФОЛБИННИНГ ЭШИГИНИ ТАҚИЛЛАТГАН КИМ?

27-11-2023, 21:51 admin Мақолалар 243

ФОЛБИННИНГ ЭШИГИНИ
ТАҚИЛЛАТГАН КИМ?
Фолбинга ишонма, фолсиз юрма, Бугун ҳам аёллар орасида бемаъни, иймонни заиф қилиб, ҳалокат сари етакловчи бундай гапларни ўзига
шиор қилиб олганлар учраб
туришади ю, бироқ, фолбинга
ишонма жумласига келганда....
Чунки фол инсонни жуда қизиқтирадиган туйғуларни
жунбушга келтирадиган нарса. Фолбинга бориб, ундан ўз
келажаги, ишларининг ривожи, аксар ҳолларда қачон бахти очилиши, қўйингки, йўқолган буюмни ким олгани ҳақида сўраган одам бу саволларга жавоб олгач, унга ишонмаслиги қийин. Ишонибгина қолмай, фолбин кўрсатган йўлга
юрадилар, буюрганини қиладилар. Фолбинга бориш, фол очириш, унга ишонишнинг нақадар катта гуноҳ экани ҳақидаги огоҳлантиришларга қулоқ тутмайдилар. Қуръони каримда марҳамат қилинади: Айтинг:" Аллоҳдан бошқа осмонлар ва Ердаги бирор кимса ғайбни билмас" Улар қачон қайта тирилишларини ҳам сеза олмаслар" Намл сураси 65 оят. Расули акрам Соллаллоҳу алайҳи ва саллам буни бир сўз билан таърифлаганлар:
"Ким коҳинга ёки фолчига
борса ва унинг айтганларини
тасдиқласа, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил бўлган нарсага кофир бўлибди (Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривояти). Иймон нуқтаи назаридан қаралса, фол очтириш, унга ишониш энг ботил ишлардан
бўлиб, Аллоҳ сақласин, бандани иймондан айириши мумкин. Бу борадаги ҳадиси шарифларда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) фол ва унга ўхшаш ишларнинг натижасига ишонган одам" Муҳаммадга туширилган нарсага ишонмаган ҳисобланишини, асло жаннатга кирмасликларини, ишонмасалар ҳам бу ишни қилганларнинг эса 40 кунгача намозлари қабул бўлмаслиги ҳақида хабар берадилар. Барча фолбинларнинг
жинлар билан алоқаси борми ёки йўқми бу алоҳида масала Аммо фолчилик динга, имонга зид бўлган Пайғамбар алайҳиссалом қаттиқ қайтарган, шайтоннинг тузоқларидан бири эканига шубҳа йўқ. Киши коҳинга борадими, фолбингами ёки мунажжимлар башоратини ўқийдими- динимиз қайтарган амал билан шуғулланаётган бўлади. Буни шунчаки ўқиб кўрдим, бир қизиқдимда дейишнинг ўзи гуноҳ. Фол очганнинг ҳам, очтирганнинг ҳам, унга ишонганнинг ҳам имони таҳлика остида қолади. Мўмин киши ақлини, қалбини ва иймонини бой бермаслиги лозим. Ҳар бир нарса
Аллоҳнинг изнида эканига
ишониши, фақат Унга таваккул қилиши, ёрдамни Ундан сўраши лозим. Ана шу мўмин мусулмонларнинг йўлидир.
Кимёгар, Матонат МФЙ отинойиси З.Насимова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш