Мунажжимлар, сеҳргарлар, Фолбинлар ҳамиша алдашган.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қиладики:
- "Ва албатта, биз унда (осмонда) тинглашга қулай жойларга жойлашиб олар эдик. Энди эса ким қулоқ солса, ўзини пойлаб турган учқунга дучор бўлади. Ва албатта, биз ер юзидагиларга ёмонлик ирода қилиндими ёки Робблари уларга рушдни ирода қилдими, билмасмиз" (Жин сураси, 9-10-оятлар)
Бу оятларда жинлар ғайбни, кишилар тақдирини билмасликларини ўзлари эътироф қилишмоқда.Уларнинг оғайнлари ва малайлари бўлмиш фолбинлар ғайбни, тақдирни ва одамлардаги хасталикни қаердан билсин! Шунинг учун ҳам уларга мутлақо ишонмаслик керак.
Осмон жисмлари ва уларнинг жойлашув буржларига қараб кишилар тақдирини аниқлаш давосида юрган мунажжимларнинг қилмишлари ҳақида сўз кетганида, кўпчилик Ислом дини ижозат берган фалакиёт, илми гужум (астрономия) билан Ислом дини шуғулланишни ҳаром санаган мунажжимликни ( асрология) адаштириб юради.Булар тамоман бошқа-бошқа нарсалардир."Ким юлдузлардан илм иқтибос қилса сеҳрдан бир шўъба иқтибос қилган бўлади". Сеҳр Ислом шариатида ҳаром қилинган нарса. Бинобарин, мунажжимлик ҳам ҳаром бўлади.Мусулмон одам бу ишни қилиш, ўша ишни қилувчига ишониши мутлоқо эмас."
Ким фолбинга бориб, унинг айтганини тасдиқласа ёки хотинига ҳайз чоғида яқинлик қилса ёки хотинининг орқасига яқинлик қилса, батаҳқиқ, Мухаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил этилган нарсадан тонибди", дедилар" .
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг "Ким фолбиннинг ҳузурига келиб ундан бирор нарсани сўраса қирқ кечагача тавбаси тўсилади Агар фолбиннинг гапига ишонса кофир бўлади". деганлар.
Тобароний ривоят қилган.
Кармана туман бош имом-хатибнинг Хотин-қизлар масалалар бўйинча ёрдамчиси Мирзаева Фазила.