Эзгу иш, эзгу амал - жаннат калитидир....

24-11-2023, 22:37 admin Мақолалар 259

Эзгу иш, эзгу амал - жаннат калитидир....
Аллоҳ таоло ўзининг муборак каломи Қуръони Каримда марҳамат қилади:
«Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирор эзгу иш қилса, бас, Биз унга ёқимли ҳаёт бахш этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган гўзал (солиҳ) амаллари баробаридаги мукофот билан тақдирлаймиз».
Наҳл сураси, 97-оят.
Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат..
Зеро шундай экан, ҳаётда биздан доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлишимиз ,ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик ҳисси билан қарши олишимиз талаб этилади.
Аллоҳ таоло барчамизнинг муродимизни ҳосил, мушкулларимизни осон қилиши, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, хайру - барокатларини зиёдаси билан туҳфа этиши , ота-онамиз, фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни Ўз паноҳида асраши учун Аллоҳ ризолигига сабабчи бўладиган амалларни қилишимиз талаб этилади...
Қуръони Каримда:
"Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишингни амр этди.
Икковларига хам меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни паслат ва "Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин" деб айт".
Исро сураси 23-24 оятлар.
Агар бугун омадимиз келиб, 3-4 сўм топадиган бўлсак, ота-онага "ҳомий"дек бўлиб оламиз, ҳаддимиздан ошамиз. Улар бизни болам деб суядилар.Биздан қадр кутадилар, нон эмас
Илгарилари фарзандлар ойлигини ота онасига тутиб, улардан фақат йўлкира сўрардилар холос, ота- она борини тақсимлаб болаларига қайта тутарди...
"Ўзим топдим, ўзим биламан" дейишимиздан ота-онамиз қанчалик ожизланишини биламизми? Ўзимизга бино қўйишимиз отамизни "оталик тахти"дан қулатишини , онамиздан "оналик бахти"ни олиб қўйишиничи?
Унутманг, сиз албатта ўзингизга муносиб бўлган нарсани оласиз. Аслида, тақдир ким нимага арзиса шуни туҳфа қилади....
Ўзингиздаги барча яхши фазилатларни ривожлантиринг, нопок қалблардан, нопок амаллардан узоқ юринг. Ана шунда Аллоҳ таолонинг назарида баркамол инсон бўласиз. Бунинг ажру мукофоти улуғ бўлади.
Шу ўринда бир ривоят эсга тушади:
Ривоят қилишларича, бир шаҳарда сувчи яшаган экан. Тоату ибодати, одобу ахлоқи билан одамлар орасида ном чиқарган бу одам ҳар пайшанба кечаси топган пулларидан ўтиб кетган ота-онасининг руҳларига садақа қилиб турар экан. Шу билан бирга ҳар намозида уларнинг руҳларига дуои хайрлар қилишни ҳам канда қилмас экан.
Бу ишидан ҳам ўзи, ҳам ота-онасининг руҳлари шод бўлганидан мамнун юрган сувчи бир куни ноқулай аҳволга тушиб қолибди. Кунлардан бир кун ҳар қанча ҳаракат қилса ҳам ҳеч иши юришмабди, жума кечасига келиб, садақа қилиш учун бирор тийини қолмабди. У чуқур ғамга ботиб, Аллоҳга ич-ичидан дуо қилибди. Ваъда берган назрини нима бўлишини, уни қандай адо этишни билиш учун олимнинг ёнига борибди.
– Мен ҳар пайшанба кечаси топган пулларимдан вафот этиб кетган ота-онамнинг руҳларига ҳадялар жўнатиб туришга назр қилган эдим. Бу сафарга келиб мен пул топа олмадим. Энди бу аҳдимни адо қилиш учун нима қилсам дуруст бўлади? - деб олимдан сўрабди.
– Кўп қайғурмагин болам. Ниятинг хайрли экан, Аллоҳ ҳам сенга тўғри йўлни кўрсатади, иншоаллоҳ, дебди. Кейин йигитга қараб: “Ҳозир пишиқчилик пайти. Кўча-кўйдаги қовун - тарвузларнинг пўчоқларини йиғиб, от ва эшакларга, мол-қўйларга олиб бориб бергин" дебди.
Йигит олимнинг даргоҳидан кўнгли таскин топгандек, бироқ бу ишининг ота-онасига нима фойдаси борлигини умуман тушунмаган ҳолда чиқиб кетибди. Лекин олимнинг айтганларини қилишга қарор қилибди. Кун келиб жума кечаси бўлибди. Кундалик ишларини бажариб, тоат-у ибодатларини адо қилиб, дам олиш учун ётибди. Ўша кеча тушига ота-онаси кирибди:
– Эй ўғлим! Ҳар жума кечаси бизга ҳадялар юбориб, икромлар қилиб турардинг. Лекин анчадан буён қовун-тарвузларни хоҳлаб турган эдик. Аллоҳ сендан рози бўлсин! Бу кеча бизга қовун ва тарвуз икром қилдилар. Сен ҳайвонларга қовун-тарвузларнинг пўчоғини берибсан, Аллоҳ бизга Жаннатининг қовун ва тарвузларидан икром қилди, – деб айтибдилар.
Аллоҳ буюкдир. Ҳеч бир эзгу амални мукофотсиз қолдирмайди, ин ша аллоҳ....

Навоий вилояти Навбаҳор тумани Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш