Жамиятимиз равнақида отинойиларимизнинг тутаётган ўрни.
Маҳаллаларда олиб борилаётган ислоҳотлар, янгиланишлар шуни кўрсатадики, ҳар бир жабҳада бўлаётгани сингари диний соҳада ҳам кўплаб яхши натижаларга эришилмоқда. Оиланинг асосий бўғини саналмиш аёлларнинг илм даражаси, савияси кундан-кунга ошиб бормоқда. Бунда албатта отинойиларимизнинг ҳам ўрни беқиёс. Кўпинча барча яхшиликлар Аллоҳ розилиги учун қилинади. Барча ишлар замирида Буюк Зотни рози қилишдек улкан маъсулият турибдики, уни ҳис қилган отинойиларимиз баъзан туну кун хизматда. Отинойиларимизнинг кундан-кун ўз ўрнига эга бўлиб бораётгани, уларни халқ алоҳида ҳурмат билан эътироф этаётгани ва албатта давлатимизнинг бизларга қаратаётган эътибори бизни ўзгача дунёқарашга эга бўлишимизга ва ўз устимизга доим ишлашга ундамоқда. Аёлларимиз кўплаб муаммоларини отинойилар билан ҳал қилишга интилмоқда. Улар бизга ишонч билдириб, турли хил муаммоларига ечим топиш учун маслаҳатлашмоқда. Биз том маънода яхши натижаларга эришаётганимиздан далолат бу. Ва айни пайтда жуда улкан маъсулият елкамизда турибдики, уларга тўғри маслаҳат бериш учун аниқ ҳужжатларга таянишимиз керак, кучли илм соҳиби бўлишга интилишимиз зарур. Илмли инсон бошқаларга ҳар томонлама намуна бўла олади, амали зўр бўлса халқ орасида ҳурмат қозониш даражаси юқори бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Менинг гапимни эшитиб, сингдириб, ёдлаб, сўнгра етказган одамни Аллоҳ неъматлантирсин" (Имом Аҳмад ривояти)
Зеро, ким ҳадис ва Калом билан иш юритар экан сўзлари ўткир, қувватли, қадри олий ва Аллоҳ уни ёрлақайди.
Жамиятимиз равнақида алоҳида ҳисса қўшаётган отинойиларимиз аниқ ҳужжат билан иш кўриб, ижобий натижаларга эришаётгани бугун ҳеч кимга сир эмас.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: "Эркакми ё аёлми кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирор эзгу иш қилса, бас. Биз унга ёқимли ҳаёт бахш этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган гўзал (солиҳ) амаллари баробаридаги мукофот билан тақдирлаймиз (Наҳл, 97).
Шундай экан солиҳ амаллар қилиб, эл ҳурматини қозонаётган биродарларимизни Аллоҳ таоло ўзининг ҳисобсиз мукофоти билан сийлашини сўраб қоламан !
Қизилтепа туман бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Файзиева Мукаррам.
https://t.me/Bastomiy_uz