ФАЗИЛАТЛИ ОТИНОЙИЛАР.

5-11-2022, 02:28 admin Мақолалар 504

ФАЗИЛАТЛИ ОТИНОЙИЛАР. Бугунги кунда отинойиларнинг вазифалари доираси жуда кенгайди.Улар нафақат диний билимлар эгаси, балки юртимизда юз бераётган ўзгаришлардан ва маънавий, диний соҳадаги ўзгаришларнинг фаол иштирокчисига айланиши лозим . Отинойи~дин ва шариат билимдони, шунингдек, аёллар ўртасида диний маросимларига бошчилик қиладиган.Улар Қуръони карим қироати, тафсир, фиқҳ, Пайғамбарлар тарихи, халқ оғзаки ижодини яхши билишликлари керак. Ҳар бир отинойи ўз ҳудудида барқарор Ижтимоий-маънавий муҳитни таъминлайди, хотин - қизлар ва ёшлар ўртасидаги соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади. Ислом динининг мўътадил, бағрикенг таълимотларини, инсонпарварлик ва бунёдкорлик ғояларини, мамлакатимизда ҳар соҳада хусусан диний соҳадаги ютуқларни тарғиб этади. Динимиз аёл -қизларни юксак қадирлайди.Уларнинг шарафи, иффати ва ҳақ-ҳуқуқларини мукаммал таъминлайди.Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади:. "Эркакми ёки аёлми - кимда- ким мўмин бўлган ҳолида бирор эзгу иш қилса, бас , Биз унга ёқимли ҳаёт бахш этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган гўзал ( солиҳ) амаллари баробаридаги мукофот билан тақдирлаймиз " ( Наҳл сураси, 97 - оят).Ҳар бир Отинойи одамлар орасида ҳикмат, чиройли эслатма гўзал насиҳат ва мавъиза билан сўз айтиши лозим.Барча отинойиларнинг фаолиятларида улкан муваффақиятлар тилаймиз.Аллоҳ таоло динимиз тараққиёти йўлида ушбу қилаётган меҳнатларининг ажру савобини кўпайтириб берсин ва барчамизни Аллоҳ икки дунё саодатига етиштирсин омин.

Кармана тумани "Варқ" МФЙ отинойиси Нарзуллаева Зулайхо.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш