"Солиҳ амалларимизни кўпайтирайлик".
Азизларим, Солиҳ амалларимизни кўпайтирайлик, биз ҳар биримиз жаннат истовчилармиз, яхши солиҳ амалларимиз сабаб, Аллоҳим жаннатларни раво айласин, жаннатларда Аллоҳни жамолини бепарда кўрмоқликни насибу рўз этсин илохим, хар биримизга. Солиҳ амал дегани одамларга фойдаси тегадиган, хайр эҳсон қилиб уларни кўнглини кўтариб, қўлимиздан келганча ўзгаларни хожатини чиқариш ёрдам беришимиз керак. Биз мўмин мусулмонлармиз, хаётимиз давомида савобли амалларимизни, хайрли ишларимизни кўпайтирайлик. Қийналиб қолган, оиласида ногрони бор, ёки сурункали касаллиги билан кўп йиллардан бери тўшакда ётган оилалар бор, оиласида боқувчисини йўқотиб уйлантира олмаётган ва шунга ўхшаш бошқа бир сабаб қийин холатга тушиб қолган оилалар бор, уларга қўлимиздан келганча, беминнат ёрдам қилсак бу хам бир солиҳ амалдир. Солиҳ амал қилиш- кишини икки дунёда ёқимли хаёт кечириш бахт саодатига сабаб бўлади. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай мархамат қилади: яъни " Эркакми ёки аёлми кимда ким мўмин бўлган холида бирор эзгу иш қилса, бас, биз унга ёқимли хаёт бахш этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган гўзал (солиҳ) амаллари баробаридаги мукофот билан тақдирлаймиз" (Наҳл сураси 97-оят). Эзгу амал қилувчи солиҳ мўмин хаётда бой ёки камбағал ҳолда яшамасин, унинг хаёти ўзига ёқимлидир. Бой бўлсада, эзгу ва солиҳ амаллардан узоқ бўлса яъни бой бўлсада ҳеч кимсага ёрдам қилмаса, қўлини очмаса, ҳеч нимага, ҳеч нарсани раво кўрмаса ундайлар юқорида айтиб ўтилган савоблардан бебахрадир. Ундай кимсалар, агар камбағалликга хам сира сабр- тоқат қила олмайдилар. Улар хар қандай йўл билан бўлса ҳам, иши фикри бойлик орттириш йўлини қидиради, у қанчалик бойиб кетса хам, бойлигини эзгулик, савоб йўлига сарфламайди. Умрни фойдасиз амаллар билан ўтказади холос. Охиратда эса хисоб-китоб учун Аллоҳ хузурида унга, машаққат устига машаққатдир. "Лекин бой бўлинг хотамтой бўлинг" деган нақл хам бор. Бой бўлиш билан бирга кўпгина етар етишмовчиликда яшаётган бир қанча одамларни, иш билан таъминлаётган, катта-катта ёрдам қилган солиҳ ва солиҳа бойлар борки имон- эътиқодли, солиҳ амалларга бой бундай инсондарни кўриб, икки дунёси обод инсонлар шулар деб кўзимиз қувонади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган: "Кимки у зотга (Аллоҳ хузурида) яхши амалларни қилиб мўмин холида келса, бас, ана ўшалар учун юксак даражалар бордир (Тоҳа сураси 75-оят) Шундай экан азизларим, Солиҳ амаллар қилиш, Аллоҳ таоло фарз қилган ибодатларни бажариш, Ота-онага яхшилик қилиш, мухтож бўлиб қолганларга ёрдам қўлини чўзиб солиҳ эзгу амалларда бардавом бўлайлик. Қилган яхши амалларимизни Аллоҳ даргоҳида қабул айласин.
Кармана туман "Дўстлик" МФЙ отиннойиси Г. Нафасова.