ПАЙҒАМБАРНИНГ ҚОШ ЧИМИРГАНИ
Мусулмончиликнинг илоҳий қомуси - "Қурьон"да "Абаса" деган сура бор. Бунинг маъноси "Қош чимирди", демакдир. Ушбу китобни ўзбек тилига таржима қилган Билимдон олим Алоуддин Мансур бу суранинг келиб чиқиши боисининг изоҳини ҳам келтириб ўтган. Ривоят қилинишича, бир куни пайғамбар алайҳиссалом Қурайш зодагонларидан бир гуруҳини исломга даъват қилиб турганларида олдиларига Абдуллоҳ ибн умми Мактум исмли кўзлари ожиз бир одам келиб, бир неча бор: "Ё Расулуллох, менга Аллоҳ сизга билдирган нарсалардан таълим беринг", - деб такрорлади. У киши аъмо, яъни кўр бўлганлигидан пайғамбаримизнинг бошқалар билан банд эканликларини сезмаган эди. Пайғамбар алайҳиссалом ҳалиги Қурайш катталари мусулмончиликни қабул қилишса, уларга бошқалар ҳам эргашади, деган умид билан берилиб сўзлаётган пайтларида Абдуллоҳ ибн умми Мактумнинг келиб сўзларини бўлганидан аччиғланиб, қовоқларини соладилар ва у кишига орқа ўгириб, қурайшликлар билан сўзлашишда давом этадилар. Шунда Аллоҳ таолодан: "Пайғамбар ўзининг олдига кўзи ожиз киши келганидан қош чимирди ва юз ўгирди. Эй Муҳаммад, сиз қаердан билурсиз, эҳтимол у сиздан ўрганадиган илму маърифат ёрдамида ўз гуноҳларидан покланар? Сиз Аллоҳдан қўрқиб олдингизга келган зотдан юз ўгириб олмокдасиз. Йўқ, сиз асло бундай қилманг!" деган оятлар нозил бўлди. Муҳаммад алайҳиссалом бу ҳол учун яратганга истиғфор айтдилар ва кейин қачон Абдуллоҳ ибн умми Мактумни кўрганда "Марҳабо!" деб унга пешвоз чиқадиган бўлдилар.
Қаранг-а, олдига келган одамга бир марта қош чимирганига шунча дашном, шунча панд-насиҳат! Эй, ҳар куни олдига келган юзлаб одамларга қош чимирувчи амалдору мансабдорлар, сизнинг ажримингиз қандай бўлур?!
Манба асосида ёзилди.
Навоий шаҳар Умид қўрғони Хончорбоғ мфй отинойси Қулбобоева Мавлуда.