" Залолат эшиги". ( давоми)
Пайғамбар алайҳис-салом кўзи ожиз кишига дуони ўргатиб, тавассул қилишни таьлим бердилар.
Бўлмаса бошқа дуо сўраганларни ҳақига ўзлари дуо қилганидек , бу кўзи ожиз кишини ҳам ҳақига дуо қилиб қўярдилар.
Аксинча унга дуони таьлим бериб, унда Набий алайҳиссаломни шафоатчи қилишини сўрашга ўргатдилар.
Бу ҳадис тавассул бобидаги ҳукмдир ва таьвилга муҳтож эмас.Чунки бу ҳадисда тавассулдан бошқа нарсани эҳтимоли бўлиши мумкин эмас.
Таьлим берилган дуода أتوجه إليك ( мен сенга пайғамбаринг билан юзланаман)
ва وإنى توجهت بك ( эй муҳаммад мен сиз билан юзланаман)
деган иборалар бор.
Ва Мулло Алийюл- Қорий роҳимаҳуллоҳ " Маносик" ларида Аллоҳ таоланинг
يبتغون إلى ربهم الوسيلة
( الإسراء 57)
"Улар илтижо қилаётганларнинг ўзлари хам Парвардигорларига йўл излашади"
( Исро 57)
сўзидаги الوسيلة дан мурод Муҳаммад алайҳиссалом деганлар.
Энди ваҳҳобийларнинг Аллоҳдан бошқага нидо қилса яьни " Ё Расулаллоҳ" деган киши кофир , мушрик бўлади дейишларидан кўп фасодлар ҳосил бўлади.
Буларни бузуқ фикрига қарасак - ҳар бир намоз ўқувчи намозхон , шу намозини ичида " Эй набий" деган сўзи билан ширк келтириб, кофир бўлган бўларди.
Чунки намозхон ташаҳҳуд ўқиганда ( يأيها النبي) "Эй Пайғамбар " деб нидо қилади.
Хаворижлар оят ва ҳадисларни зоҳирий маьноси билан ҳукм чиқаришлари туфайли ўтган улуғ зотларнинг асрлар оша , инкорсиз давом этиб келган ижмоьларига қарши чиқдилар.
"Ибтолу мазҳабил-ваҳҳобийя" китоб асосида.
Вилоят бош имоми Тоҳир Рўзиев.
https://t.me/hazratnavoi_uz