ПАЙҒАМБАР СИЙЛАГАН КУЁВ
Ислом йўлига жонини тиккан ҳазрати Усмон кўп ҳаёли,
иболи инсон эди.Зуннурайн сўзи икки марта куёв маъносини беради, Муҳаммад алайҳиссалом бу нурли зотга бир эмас, икки қизларини олдин Руқияни, у вафот этгач, иккинчи қизлари Умму Гулсумни берган эдилар.Ривоят қилишларича, кунларнинг бирида Муҳаммад алайҳиссалом дам олиб ўтирган эдилар. Муҳим иш билан Абу Бакр Сиддиқ келди. Муҳаммад алайҳиссалом у кишини қабул қилдилару, аммо вазиятларини ўзгартирмадилар. Кейин ҳазрати Умар кирди, уни ҳам шу ҳолатда қабул қилдилар. Шундан сўнг ҳазрати Усмон келиб киришга изн сўради. Буни эшитган пайғамбар алайҳиссалом дарҳол вазиятларини ўзгартириб, узатган оёкларини йиғиштириб, уни ўринларидан қўзғалиб қабул қилдилар. Чунки Усмон у кишининг куёвлари эдида. Куёвни пайғамбар ҳам сийлаган деган нақл шундан қолган экан. Аммо Муҳаммад алайҳиссалом ҳазрати Усмонни фақат куёв бўлганлиги учун эмас, имон-эътиқоди мустаҳкам инсон бўлганлиги учун ҳам шу даражада ҳурмат қилган эдилар.
Манба асосида ёзилди.
Навоий шаҳар Умид қўрғони Хончорбоғ мфй отинойси Қулбобоева Мавлуда.