CАВОЛ: Қурбонлик гўштини сотиш мумкин эмасми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, қурбонлик гўшти ва терисини сотиб бўлмайди. Лекин уларни доимий фойдаланиладиган ашёларга алмаштириш мумкин.
Динимизда қурбонлик қилиш жуда фазилатли ва савобли амаллардан ҳисобланади. Закот нисоби миқдорида маблағга эга бўлган кишилар қурбонлик қилишлари вожибдир. Маблағнинг бир йил ортиқча бўлиб туриши шарт эмас. “Бадоиъус саноиъ” китобида жонлиқ сўйилиши билан (яъни қон оқизилиши билан) қурбонлик ибодати амалга ошган бўлади. Унинг гўштини садақа қилиш мустаҳабдир, дейилган. Қурбонлик учун сўйилган жонлиқнинг териси ёки гўштини сотиш борасида “Танвирул-абсор” ва унинг шарҳи “Дуррул-мухтор” китобларида шундай дейилади:
(ويتصدق بجلدها أو يعمل منه نحو غربال وجراب) وقربة وسفرة ودلو (أو يبدله بما ينتفع به باقيا) كما مر (لا بمستهلك كخل ولحم ونحوه) كدراهم (فإن بيع اللحم أو الجلد به) أي بمستهلك (أو بدراهم تصدق بثمنه) ومفاده صحة البيع مع الكراهة
яъни: “Қурбонлик учун сўйилган жонлиқнинг териси садақа қилиб юборилади ёки ундан (ишлатиш учун) қоп, элак, меш, сафар халта, ва челак каби нарсалар ясалиши мумкин. Ёки терини узоқ вақт ишлатиладиган мазкур маиший асбоб ускуналарга алмаштирилса ҳам бўлади. Лекин сирка, гўшт, пул ва шулар каби бир марта фойдаланиладиган нарсаларга алмаштирилмайди. Агар жонлиқнинг гўшти ёки териси мазкур бир марталик истеъмол қилинадиган нарсаларга ёки пулга сотилса, пулини садақа қилинади. Бундан сотиш жоизлиги, лекин макруҳлиги келиб чиқади.”
Мазкур матн ва шарҳнинг ҳошияси “Раддул муҳтор” китобида қуйидагилар қўшимча қилинган:
ﻭاﻟﺼﺤﻴﺢ ﻛﻤﺎ ﻓﻲ اﻟﻬﺪاﻳﺔ ﻭﺷﺮﻭﺣﻬﺎ ﺃﻧﻬﻤﺎ ﺳﻮاء ﻓﻲ ﺟﻮاﺯ ﺑﻴﻌﻬﻤﺎ ﺑﻤﺎ ﻳﻨﺘﻔﻊ ﺑﻌﻴﻨﻪ ﺩﻭﻥ ﻣﺎ ﻳﺴﺘﻬﻠﻚ، ﻭﺃﻳﺪﻩ ﻓﻲ اﻟﻜﻔﺎﻳﺔ ﺑﻤﺎ ﺭﻭﻯ اﺑﻦ ﺳﻤﺎﻋﺔ ﻋﻦ ﻣﺤﻤﺪ: ﻟﻮ اﺷﺘﺮﻯ ﺑﺎﻟﻠﺤﻢ ﺛﻮﺑﺎ ﻓﻻ ﺑﺄﺱ ﺑﻠﺒﺴﻪ
яъни: “Ҳидоя ва унинг шарҳларида келганидек, саҳиҳ қавл шуки, бевосита ундан буюм сифатида фойдаланиладиган нарсаларга сотиш жоизлиги масаласида тери ва гўштнинг ҳукми бир хил. Аммо уларни (бир марта) истеъмол қилинадиган (озиқ-овқат маҳсулотлар каби) нарсаларга сотиш жоиз эмас. “Кифоя” китобида Ибн Самоъадан ривоят қилинган Имом Муҳаммаднинг қуйидаги: “Агар жонлиқ гўштига кийим сотиб олса, уни кийишида зарар йўқ” деган сўзи билан мазкур ҳукмни қувватлаган”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.