ОИЛА МУҚАДДАС ДАРГОҲ
Оила дастлаб икки кишидан барпо бўлади. Шаффоф ирмоқлар бири бирига қўшилиб жўшқин сой, дарёларни ташкил қилгани каби ўзбеклар учун катта оилалар урф ҳисобланади. Қўшгани билан қўша қаришни, серфарзанд бўлишни, ҳамма болалари йиғилиб келганда уйи тўйдек бўлиб кетишини, чиройли қаришни орзу қилмаган ўзбеклар, оила соҳиблари топилмаса керак. Оила муқаддас даргоҳ. Оила шундай илоҳий-мўъжизавий маскан-манзилки, унинг шаъни, сизнинг шаънингиз, ўз оилангиз обрўсига путур етказадиган ҳатти ҳаракатлардан сақланинг! Ҳаётнинг лаззати ширин турмушда. Эр-хотин иноқ , бир-бирига меҳр-оқибатли бўлишса бу бахтдир. Зеро , замин яхши бўлса ниҳол бешикаст ўсади. Оилавий бахт сизники, унинг қадрига етинг.
Қалбнинг иймонли ва раҳмонлилиги ёки, аксинча, бағритошлик ва иблислик ҳам оилада шаклланади. Оила муқаддас ва буюк неъмат ҳисоблангани учун ҳам жуда кўп донишмандлар оилани тузишни мамлакатни ташкил қилиш каби муҳим деб биладилар.Оиланинг барқарорлиги ва бахтли ҳаёти – шу мамлакатнинг юзи, обрўйи деб қаралади. Тараққий этган давлатларнинг ўз мамлакатларида оилага бундай катта эътибор бериши, турли йўллар билан унинг нуфузини кўтаришга интилиши асло бежиз эмас.
Ўзбек оилаларининг ўзига хос хусусияти сифатида эр ва хотин муносабатларини кўрсатиш мумкин. Эр оиладаги барча оғир юмушларни буйнига олишдан ташқари, хотини, бола чақаларининг номуси химоячисидир. Бу ҳақида никоҳ куниёқ оқсоқоллар томонидан ёш келин куёвларга оиласини қандай асраб-авайлаш, болаларга меҳрибонлик қилиш, тарбиялаш хусусида бир умр эсдан чиқмайдиган насиҳатлар беради. Шундай талабларга амал қилиб яшайдиган эрнинг қадри, ҳурмати ўзбек оиласида доимо юқори бўлган. Шунинг учун ҳам унинг болалари, хотини ҳурматини, жойига қуйишади. Эркакнинг улуғлиги шунда деб билишади.
Оиладаги соғлом муҳитни кўпинча аёл белгилайди. Тадбиркор, назокатли аёл жоҳил эрни тўғри йўлга солиб, рўзғорга файзу-барака, осойишта муҳит, покизалик бахш этади. Эр оилани иқтисодий таъминлашдан тортиб, барча оғир юмушларни бўйнига олар экан, хотин зиммасида овқат пиширишдан тортиб,бола парваришигача бўлган жуда нозик дид талаб қиладиган ишлар тушади ва уларни бажаришни ўз бурчи деб билади. Ўзбек оилаларида бундай муносабат ортиқча шов-шувсиз, табиий равишда амалга оширилади. Бир –бирига аҳил оила жамоасини ташкил қила билиш оила тарбиясининг муҳим омилларидан биридир. Ҳар бир оила аъзоси ўз бурчини тўғри англаши ва уни сидқидилдан бажариши лозим. Шунингдек, болани тарбия қилишда ота-онанинг ўзаро маслахатлашиб, унга бир хилда таъсир кўрсатишлари зарурдир. Оиланинг тинч, фарзандларнинг бахтли бўлишлигида эр-хотиннинг ҳар иккиси ҳам оиладаги ўз бурчларини астойдил адо этишга интилишлари муҳимдир. Эр ўз ўрнини йўқотган, хотин эса, эрнинг мавқесига даъвогарлик қилган оилаларда нафақат нотинчлик бўлади балки, эл-юрт, маҳалла кўй орасида ҳам бундай оиланинг ҳурмати бўлмайди. Оилани бошқариш масъулиятини Аллоҳ таоло Қуръони каримда эркакларнинг зиммасига юклаган.
Яна бир муҳим масала, бу – қурилган оилани бус-бутун сақлаб қолиш. Динимизда оила қуришга тарғиб этиш билан бирга, уни яхшилик билан тутишга буюрилган. Агар эр-хотин ўзаро келиша олмаган тақдирларида ислоҳ қилиш учун ҳар икки томондан ҳакамлар жалб этиш лозим бўлади. Қуръони каримда шундай дейилган: “Агар улар (эр-хотин)нинг оралари бузилиб кетишидан қўрқсангиз, эр оиласидан бир ҳакам, хотин оиласидан бир ҳакам юборингиз. Агар (эр-хотин) ислоҳни хоҳласалар, Аллоҳ ўрталарини мувофиқлаштиргай. Албатта, Аллоҳ билимдон ва хабардор зотдир” (Нисо сураси, 35-оят). Зеро, эр-хотиннинг орасини ислоҳ қилиш энг савобли амал саналади.
Шундай экан ҳар биримиз оиламизни муқаддас билиб, унга хиёнат қилмасликка ва арзимаган хатоларни деб муқаддас қўрғонни бузмасликка ҳаракат қилайлик.
Навбаҳор тумани “Оқ олтин “ маҳалласи отинойиси Хакиева Ойсара