Оила муқаддас даргоҳ!

26-02-2022, 11:46 muslim Мақолалар 443

Оила муқаддас даргоҳ!

Оила инсон учун муқаддас ва улуғ даргоҳдир. Инсон ана шу даргоҳда туғилади, ўсади, унади, вояга етади.
Оила жамиятнинг бир бўлаги бўлиб, инсон туғилиб вояга етадиган, меҳр топадиган, паноҳ топадиган илк даргоҳдир! Оила инсонларнинг илк тарбия оладиган масканидир.
Динимизда қадим-қадимдан оила муқаддас Ватан саналган. Агар оила соғлом ва мустаҳкам бўлса, маҳаллада тинчлик ва ҳамжиҳатликка эришилади. Бинобарин, маҳалла-юрт мустаҳкам бўлсагина, давлатда осойишталик ва барқарорлик ҳукм суради.
Оиланинг муқаддаслиги, азизлиги ҳар бир инсон учун биринчи навбатда туради.Аллоҳ таоло бандаларининг ҳалол ва пок яшашини кўзлаб, улар фойдасига “Аллоҳ сизлар учун ўзларингиздан жуфтлар яратиб, жуфтларингиздан сизлар учун ўғиллар ва набиралар пайдо қилди ва сизларни пок нарсалардан ризқлантирди…” деган ояти каримани нозил қилди.
Пайғамбаримиз Мухаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам эса бу хусусда “Уйланинглар, кўпайишинглар, чунки мен қиёмат кунида умматимнинг кўплиги билан фахрланаман” деб мархамат этганлар. Шундай экан шу муқаддас даргохимизга меҳмон бўлиб қадам босиб бир умрга мезбон бўлиб қоладиган келинларимизни ҳам ўз қизимиздан кам кўрмасак, ўзаро оилавий тартиб ва ҳурматга эътиборли бўлсак оиламиз яна мустаҳкамланади. Кейинги кунларда, эрта турмуш қураётган ва кўпга бормай ажралаётган ёш оилаларга қараб туриб ўйланиб қоламан.Биз катталар болаларимизнинг кичиклигидан оиланинг мавқейи, муқаддаслиги ҳақида гапириб турсак насиҳат қилиб тўғри ва хато йўлни кўрсатиб билсак улар ҳаётнинг пасту-баланд сўқмоғларида оқсамасдан, қоқилмасдан, машаққат ва синовлардан қўрқмай қадам ташлайдилар. Зеро, оила инсоннинг фахри ва меҳр маконидир!Оила фаровонлиги – миллий фаровонлик асосидир. Халқимиз тарихига назар ташлайдиган бўлсак, энг қимматли анъаналар: ҳалоллик, ростгўйлик, ор-номус, шарму-ҳаё, меҳру-оқибат, меҳнатсеварлик каби барча инсоний фазилатлар, энг аввало, оилада шаклланган.Оилани доимо азиз деб билайлик асрайлик!
Норова Олия.Ванғози МФЙ
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш