Ичкилик умр ва жамият заволи!
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Ичкилик сабаб инсонлар орасида ёлғончилик, тўҳмат,зино, ўғрилик, тан жароҳати етказиш, қотилликлар ҳеч иккиланмасдан амалга оширилади. Аллоҳ ризқ қилиб берган молу давлат елга соврилгандек ичкиликка сарф этилади.Ичкилик оқибатида келадиган иллатлар туфайли қанчадан- қанча оилалар бирлиги завол топиб гўдаклар меҳрсизлик ва етимлик азиятини тортмоқдалар.Ичкилик шайтоннинг тузоғи бўлганлиги сабабли динимизда таъқиқланиб ҳаром амаллар қаторида саналган. Меҳрибон Аллоҳ Ўзининг каломи Қуръоннинг Моида сураси 90-91 оятларида келган ҳукм билан ичкиликни қатъий тарзда ҳаром қилган: “Эй мўъминлар, ароқ (маст қиладиган ичкилик ичиш), қимор (ўйнаш), бутлар (яъни уларга сиғиниш) ва чўплар (яъни, чўплар билан фолбинлик қилиш) шайтон амалидан бўлган ҳаром ишдир. Бас, нажот топишингиз учун уларнинг ҳар биридан узоқ бўлингиз! Ичкилик, қимор сабабли шайтон ўрталарингизга буғзу адоват солишини ҳамда сизларни Аллоҳни зикр қилишдан ва намоз ўқишдан тўсишни истайди, холос! Энди тўхтарсизлар!” (“Моида” сураси, 90-91оятлар) Бу ояти каримадан ташқари ҳам ҳоҳ қуруқ, ҳоҳ суюқлик ҳолатида бўлсин барча кайф берувчи унсурларнинг ҳаромлиги тўғрисида Каломуллоҳнинг кўпгина оятларида ҳукм келган бўлиб Пайғамбар алайҳиссаломдан марҳамат қилинган ҳадисларда бу ҳукмлар умматларига етказилган: ” Маст қилувчи ҳар бир нарса ичкиликдир, Ҳар қандай маст қилувчи нарса ҳаромдир”(Имом Муслим ривояти) Бу ҳадисда Расулиакрам соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар қандай ёмонликлар, Аллоҳ қайтарган амаллар,Аллоҳ истеъмол қилишни ҳаром қилган ичкиликларни қабул қилганда ўзини билмасдан кайф устида таъқиқланган амалларни бажариб қўйиш ҳолатлари содир бўлиши тўғрисида умматларини огоҳ этганлар. “Кўпи маст қилган нарсанинг ози ҳам ҳаромдир”(Имом Муслим ва Имом Бухорий ривояти.) Бу ҳадис орқали ичкиликни оз - оздан қабул қилиб: “ Озгинаси соғлигимга ҳам ҳамёнимга ҳам зарар қилмайди “- деган нотўғри фикр билан ичкиликка ошно бўлганлар ва кейин ўзларини бошқара олмасдан ичкиликка муккасидан кетиб гуноҳлар ботқоғига ботаётган кишиларни бу йўлдан қайтариш учун таъкидлангандир.
Касбимиз тақазоси билан ўрганаётганимиз нотинч, низолашаётган, келишмовчиликлар сабабли ажрим ёқасига келиб қолган оилаларнинг юқори фоизини ичкиликбоз эркакларнинг оиласи ташкил этади.Аёлларини, фарзандларини шаъни- ғурурини, ҳақ-ҳуқуқларини ерга топтаётган,уларга тазйиқ ва зўравонлик қилаётган ҳатто ўз аёлини, фарзандини, ота- онасини, яқин қондошларини қотилига айланаётганлар ёки уларни бир умрга маънан ҳамда жисман мажруҳ қилаётганлар ҳам ичкиликбозлардир. Бор маблағи ичкилик ва улфатчиликка сарфланиб куни ўтмаганидан маҳаллалардан, ташкилотлардан, саховат ва хайрия фондларидан моддий ёрдам сўровчиларнинг аксарияти ичкиликбоз эркакларнинг аёлларидир. Манбаларда ёзилишича улар ичкилик ичаётганликларида мудҳиш хатолик ва гуноҳларни содир этаётганликларида имонлари ўзларидан чиқиб тураркан. Лекин кофир бўлиб диндан чиқмас эканки демак, тавба қилишга имкон бор! Ана шу бор имкониятдан фойдаланиб вақтида одамгарчиликдан чиқмасдан аввал ақлларини йиғиштириб олиб,агар буни имкони бўлмаса ниятини холис Аллоҳга боғлаб тиббий даволаниш йўли билан ўзларига келиб олиб тавба қилсалар, раҳмли Аллоҳ тавбаларини қабул қилгувчидир.Ҳаёти дунёда умр неъмати кишига бир марта берилар экан бу неъмат абадий ҳаётда роҳатга эришмоқлик учун қисқагина имтиҳон фурсати бўлиб, қандай фойдаланиш кишининг имони-эътиқодига боғлиқдир. Умр неъматидан фойдаланишнинг тартиб қоидалари мавжуд бўлиб ўзига берилган неъматлар ҳаққини адо этиш, Аллоҳга бандалик қилиш зиммасидаги вазифа ва бурчларини тўғри йўлда бажариш ва жамият ривожи учун ҳисса қўшиш кабилар билан белгилаб қўйилган.Чунки ҳар бир жон ўзига берилган неъматлардан сўралгувчидир. Шунингдек биз дин тазйиқ ва таъқиқлардан холи бўлган тузумда яшаяпмиз. Алҳамдулиллаҳ! энди диний илм олиш, билимларни ошириш ,арконларини бажариш учун кенг йўл очилган,инсон диний билимними дунёвий билимни эгаллаганми,қайси касб - корда бўлишликдан қатъий- назар у мусулмондир,унинг қалбида имон нури порлаб турибди.Илоҳо ҳеч кимнинг қалби қорайиб имон нури сўнмасин!. Аллоҳ ҳар бир бандасини Ўзи ҳидоят йўлида маҳкам тутсин!.
Навбаҳор тумани бош имом хатибнинг хотин- қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси С.Хушматова.