"Ичкилик сабаб рўй берадиган ходисалар".
Ичкиликбозлик инсоннинг қалбини қорайтирадиган, уни ақлдан бегона қиладиган иллатдир. Шунинг учун ҳам Аллоҳ Қуръони каримда бундай дейди: "Эй имон келтирганлар! Албатта, май (маст қилувчи ичимликлар), қимор, бут санамлар ва (фол очадиган) чўплар шайтоннинг ишидан иборат ифлосликдирки, ундан четланингиз! Шояд шунда нажот топсангиз. Шайтон май билан қимор ёрдамида
ўрталарингизга адоват ва нафрат солишни ва сизларни Аллоҳнинг зикри ҳамда намоздан қайтаришни ҳоҳлайди. Бас, энди сизлар (май
ичишдан тийилувчимисиз(Моида сураси 90,91 оятлар). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салам бундай огоҳлантирган:" Кимки май ичса
қиёмат кунида жуда чанқаган ҳолида келади" (Имом Аҳмад ривояти).Ушбу оят ва ҳадисдан мурод шуки, маст қилувчи ичимлик қимор ўйнашга, бут санамларга ибодат қилишга, фолбинликка тенглаштирилмоқда. Айни вақтда буларда шайтоннинг қўли борлиги, у одамларнинг орасини бузиш ўртасида уруш жанжаллар чиқаришга ҳаракат қилиши айтилмоқда. Мўмин мусулмон киши, айниқса, муслима аёллар бундай ишлардан ўзини сақламоғи лозим. Тиббиёт тадқиқотлари маст қилувчи ичимликлар мия ҳужайраларига катта зиён етказиб, унинг иш фаолиятини сусайтириши, ошқозон ичак, жигар касалликларини келтириб чиқариши ҳамда
мияга қон қуйилиш хавфини
орттириши аниқланди. Шунингдек, ичкиликбозлик оқибатида турли жиноятлар, қотилликлар, йўл ҳаракати ҳодисалари содир этилаётгани сир эмас. Оилаларда нотинчлик юзага келмоқда ва ҳоказо. Аллоҳ таола барчамизни жамики ҳаромлардан узоқ
қилсин, ҳалоли билан неъматлантирсин. Ўзи офият бериб, аҳволимизни ислоҳ этсин!
Омин!
Навоий шаҳар "Меъморлар" МФЙ отинойиси Зулхумор Насимова