ИЧКИЛИК ~ ОИЛАНИНГ ЗАВОЛИ.

28-03-2022, 14:48 admin Мақолалар 533

ИЧКИЛИК ~ ОИЛАНИНГ ЗАВОЛИ.

Жамият оилаларнинг мажмуидир . Шунинг учун жимиятнинг аҳволи билан оиланинг ҳоли бир- бирига боғлиқ . Ҳар бир ажралишнинг оқибатидан кўзи маъюс бола, ҳар бир ёлғиз эркак ҳар бир кўзи ёшли аёл жамиятнинг дардидир. Нега ажралишлар кўпайиб кетаяпди. Булар ҳақида ўйламай илож йўқ. Эр- хотиннинг бир- бирига муносабати одоби, аҳлоқи, шахсий хусусиятларига чамбарчас боғлиқ. Исломда эрнинг оиладаги раҳбарлигига " маъсулият " деб қаралади. Оила бошлиғи сифатида унинг ҳамма тарафдан баркамол саодатли тинч омон бўлишига эр маъсулдир. Ҳадиси шарифда айтилганидек:- " Барчангиз раҳбарсиз ва барчангиз ўз қўл остидагиларга маъсулдир "-дейилган Имом Аҳмад ибн Ҳамбал ривоят қилган ҳадисда"... Ва хотинингни таомингдан егани ҳам садақадир. " ... дейилган. Бунга ўғилларимиз турмуш ўртоқларимиз киёвларимиз амал қилаяпдими ??? Нега оилалар ичкилик азобидан озор чекаяпди? Оилада ичувчининг дастидан тинчлик йўқ . Ҳамма озор чекаяпди. Оғзидан келаётган бадбўй ҳид, ножоиз ҳақоратлар, синдир- синдирларга қачонгача аёл чидашга мажбур. Ўзини пулига ичса ҳам майли эди. Хонадондан нарсаларни ўғирлаб сотишига нима дейсиз? Қуръони каримда ароқ ( хамр) ҳаром деб айтилган Бундай эркакларимиз ҳаромдан ҳазар қилишаяпдими ? Қанча муҳокамаларда бўлганимизда энди ичмайман деб боласини ўртага қўйиб қасам ичганлар қасамхўр лафзсиз бўлиб қолаяпдилар. Биргина ичкилик орқасидан ўғирлик, зино, талончилик одам ўлдиришгача бораяпдилар. Майли эркак эркакда десак ҳозирги кунларда кафеларда ресторанларда, тўйхоналарда аёллар ҳам уялмасдан " уриштириб " ичаяпдилар. Бунга эрлар акалар оталар нега эътиборсиз? Қани ғурур қани маъсулият.Бир ривоятда эшитгандим; -бир эреаееа, аёл билан бирга бўласан ёки ана шу майни ичасан дебдилар, Бояги киши ўйлаб кўриб зино қилгунча майни ичаман дебди. Ароқ ичгач одам, зино ҳам қилибди ва аёлни ҳам ўлдирибди. Қиссадан ҳисса шуки ичкилик давомли бўлса инсонни разил эгаист, ҳеч нарсадан қайтмайдиган қилиб қўяди. Қайси йўл билан бўлса ҳам шу бугунликни топиб ичиш мақсадида яшайди. Бунақаларни ота- она фарзандлар оиласи ҳам қизиқтирмайди. Бу жамиятимиз учун вабодир. Буни кўриб катта бўлган болалар ароқхўр бўлмайди деб ким кафолат беради. Азиз инсонлар уларга эътиборли бўлайлик, уларни тўғри йўлга солишга ёрдамлашайлик. Ичкилик зарбидан азоб уқубат чекаётган инсонларга қўлимиздан келгунча кўмак берайлик.

Навбаҳор тумани "Бурқут" мфй отинойиси Аҳмедова Маккамтош.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш