ИЧКИЛИК-ИМОН ЗАВОЛИ!

30-07-2020, 05:00 admin Мақолалар 711

Ақлий ва жисмоний камолотнинг кушандаси бўлган маст қилувчи ичимлик тобора кишиларни ўз домига тортиб бормоқда. Афсуски, давр ўтгани сари бу заҳарнинг хилма-хил турлари яратилмоқда, натижада ўсмир ёшлар ва ҳатто аёллар ўртасида ҳам ичкиликбозлик, гиёҳвандлик, кашандаликка ружу қуйиш ҳоллари кўплаб кузатилаяпти. Ҳеч ким майпараст ёки кашанда бўлиб тўғилмайди. Улғайиб оқдан қорани ажратадиган ёшга етганда, ўзи ҳоҳлаб ёки кимнингдир қистови билан бу иллат домига тушиб қолади. Оқибатда оиласи пароканда, қўни-қўшнилари безор, яқинлари билан юзкўрмас бўлади. Чунки маст қилувчи ичимликни сурункали ичувчида ақл ва тафаккур сўниб боради.
Қуръони каримда бундай дейилади: “Эй имон келтирганлар! Албатта, май (маст қилувчи ичимликлар”, қимор, бут-санамлар ва (фол очадиган) чўплар шайтоннинг ишидан иборат ифлосликдирки, ундан четланингиз! Шояд (шунда) нажот топсангиз”. (моида сураси, 90-оят). Алишер Навоий майпараст шахсга бундай таъриф беради: Ёмон итдек одамларга ўз-ўзидан ҳамла қилади. Уни шунчаки ёмон ит эмас, қопадиган ит деса ҳам бўлади. Бундай одам ор-номус, урф-одат ва мулозаматларни унутади, раҳм-шавқат тушунчаларидан узоқлашади. Паришонхотир, нафосатсиз, дидсиз бир маҳлуққа айланиб қолади”. Ризоуддин ибн Фахруддин айтади: “Одам боласи ақлли, ғайратли бўлиб дунёга келади. Лекин унинг ақлли, ғайрати ва шижоатини ичкилик еб битиради. Дунёда ҳар нарсани аксича кўрсатиб турувчи нарса бу-маст қилувчи ичимликдир. Қадаҳни узатувчи олувчининг нафақат манан қотили, балки бутун бир оиланинг умидини сўндиришдек жиноят қилган саналади.”
Спиртли ичимликлар ичиш, чекиш, айниқса, аёллар, ёш болаларга кучли ва тез таъсир этади. Аёл киши 1-2 йил мобайнидаёқ ичикликка ўрганиб қолади. 13-14 ёшли ўғил ёки қизга бир қадаҳ кучсиз вино, катта ёшли одамнинг бир шиша ароқ ичгани каби ўз кучини кўрсатади. Агар оилада биргина шахс бўлса ҳам бу иллат домига тушса, шу хонадонда соғлом фикр, оилавий бахт, ҳам жиатлик, ўзаро ҳурмат-иззат йўқолади.
Кашандалик ўпка раки, асаб, бўғма касалликлари келтириб чиқаради. Гиёҳванд моддаларнинг қайси турини истеъмол қилишдан қатъий назар, ҳаммаси наслга ёмон таъсир этади. Гиёҳванд аёл ёки эркакнинг фарзанди ногирон, ақли заиф туғилади.
Қуръони каримда бундай дейилади: “Биз одам зотини мукаррам қилиб яратиб, қуруқлик ва сувда юрадиган қилиб, уларга ҳалол-пок ризқлар бердик ҳамда уларни кўп маҳлуқотлардан афзал қилиб қуйдик” (Исро сураси, 70-оят). Аллоҳ таоло инсонга тафаккур бериб, маҳлуқотлари орасида азиз ва мукаррам этди. Яхшини ёмондан, эзгуликни ёвузликдан ажратишни ўргатди. Ҳалол-пок нарсалар билан ризқлантирди.мисли йуқ неъматлар бизга соғлом турмуш кечиришимиз учун берилган инъомдир. Неъматни қадрига етиб, ҳар биридан унумли фойдаланиш ўрнига уни энг жирканч нарса билан алиштираётганларни кўрганда беихтиёр ушбу оятни карима ёдга тушади: “Яна эсланг, Эй мусо, биз бир (хил) таом (ейиш)га сабр қила олмаяпмиз. Роббингдан дуо қилиб сўра, бизга Ер (ўзидан) ундириб чиқарадиган бодринг, саримсоқ, мош-ловия, пиёз каби сабзавотлардан етиштириб берсин”, -деганингизда, у: “Яхши нарсани паст нарсага алмаштирмоқчимисизлар, (бирор) шаҳарга тушингиз, (у ерда) сизлар учун сўраган нарсангиз бор”, деган эди. Уларга (бу ношукрликлари туфайли) хорлик ва мискинлик битиб қуйилди ҳамда Аллоҳнинг ғазабига учрадилар....” (Бақара сураси, 61-оят).
Бир-биридан покиза неъматларга шукр этиш, аржоқлаш ўрнига фойдасиз, зарарли нарсаларга ружу қуйиш кун келиб умримиз заваол топишига, мукаррамликдан хорлик жарига қулашга олиб келади. Ўтган умматларнинг хатосини такрорланмасдан, ноҳақликларидан ибрат олишга ҳеч биримиз кеч қолмайлик.



Навоий шаҳар отинойиси: Акатова М
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш