Аллоҳнинг ҳузурига ёруғ юз билан борайлик.
Хар ишни Аллоҳнинг исми билан бошлаш фақат тилнинг одати бўлиб қолмаслиги керак.Ишни бошлашдан аввал у ишдан Аллоҳ рози бўлишини ўйлаб кўриш лозим.Авлиёлар ана шундай йўл тутишган.Харом ишлар қилиш тугул хаттоки шубҳали нарсалардан хам қаттиқ сақланганлар. Шу билан бирга, хато қилмаслик, нуқсонсиз бўлиш хам инсон учун осон иш эмас.Қуръони Карим ва Расуллолоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалламнинг ҳадислари, асҳоби киромнинг ҳаётлари таҳлил қилиб кўрилганда, қандай касб эгаси бўлишидан қатъий назар умуман хато қилмаган дейиш унга нисбатан яхши ниятли бўлишдан иборат холос.Ҳақиқий Фазилат умуман хато қилмаслик эмас, балки хато қилгандан сўнг чин дилдан тавба қилиш ва Аллоҳдан мағфират сўрашдан иборатдир. Аллоҳ таоло наздида хақиқий хаётнинг охират хаёти эканини қабул қилганлар Хақ таоло ҳузурига оппоқ юз, салим қалб ила боришнинг ғамида бўладилар. Умрлари давомида қилган хар бир ишлари, айтган хар бир сўзларининг тўғрилигига диққат қилишликлари Аллоҳ таоло рози бўлмайдиган нарсани тарк қилишлари, жавобини беролмайдиган ҳар қандай ишдан воз кечишлари уларнинг фазилатларландир. Чунки улар инсон беҳудага яратилмаганини ,бир кун келиб ,барча нарсанинг хисоб китоби бўлишини биладилар. Эрта кеч бу имтиҳондан юзининг оқи билан ўта олиш учун бугун ҳар қадамни ўйлаб ташлаш керак хамда қилаётган хар бир ишдан Аллоҳ таоло рози бўлаётганини ўйлаш, кейин пушаймон бўлмаслик ташвиши билан яшаш керак
Навоий шахар Ўзбекистон ва Ёшлик МФЙ отинойиси. Н.Ш.Касимова .