Қўшничилик ҳаққи.

5-07-2022, 11:55 admin Мақолалар 349

Қўшничилик ҳаққи.
Абу Шурайҳ Ҳузоъийдан ривот қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:" Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, қўшнисига яхшилик қилсин", дедилар". Бухорий ривояти.
Қўшнига яхшилик қилиш Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирган кишининг сифати, белгиси, аломати экан. Ким Аллоҳга иймон келтирган бўлса, қиёмат кунидан умидвор бўлса, қўшнисига яхшилик қилиши лозим экан.
Қўшнимиз мусулмонми, яҳудийми, насронийми, мажусийми, ким бўлишидан қатъий назар, қўшнига яхшилик қилиш керак. Чунки қўшнининг ҳаққи шариатда жуда қаттиқ тайинлангандир. Бу ҳақни поймол қилиш оғир иш ҳисобланади. Қўшничилик ҳаққи: 1.Муҳтож бўлганда қарз бериш. 2.Бемор бўлса бориб кўриш. 3.Таъзиясида иштирок этиш. 4.Тўйида хурсандчилигини кўрсатиш.
5.Деворини уникидан баланд қилмаслик.
6.Унинг хато ва камчиликларини кечириш.
7.Фарзандларига лутф кўрсатиш, яхши кўриш.
8.Қўшнининг маҳрамларидан, аҳли аёлидан, қиз келинларидан кўзни тийиш, хиёнат қилмаслик. 9.Сирларини ошкор қилмаслик. 10.Унинг йўқлигида уйи, ҳовли ҳарамини муҳофаза қилиш. 11.Турли баланд овозлар билан безовта қилмаслик: баланд овозда қўшиқ эшитиш, тақ туқ темир овози, баланд овозда жанжал қилиш, қўшнига озор бериш дейилади, чунки бемори бордур.
12.Йўлини торайтирмаслик, ахлат ташламаслик.
13.Чегарасига тажовуз қилмаслик. 14.Қуёшни ёки ҳавони тўсадиган баланд иморат қилмаслик. 15.Насиҳат қилиш, билмаганини ўргатиш.
16.Озор бермаслик, беодоблик қилмаслик, зулм ўтказмаслик. 17.Шахсан ёки молиявий ёрдам бериш.
18.Таом ва мевалар ҳадя қилиш. 19.Ҳожати тушганда унга ёрдам бериш. Агар шуларга амал қилсаккина биз қўшничилик ҳаққини адо этган бўламиз. Минг афсуслар бўлсинки, биз ҳозирда бунинг тескарисини қилаяпмиз. Қўшниникига ўтиб, эртадан кечгача ғийбатни қилиб, келинини кетиб қолишига сабабчи бўлаяпмиз. Уйингиздаги ҳалол пок аёлингиз қолиб, қўшни аёлга хиёнатга ўтаяпсиз. Кўзини ўйибгина ўғирлик қилаяпсиз. Бир қарич ерни фойда билиб ерига тажовуз қилаяпсиз. Иморатингизни ким ўзарига баланд қилиб солаяпсиз. Йўл худдики отангизникидай, қўшнининг уйини орқасига тош ташлаб қўясизки, йиллаб оётади, озор берасиз. Ҳамсоя тавоқ, деган удумларимиз бор эди, тўй қилсакда, таом мевалардан ҳадя қилмаймиз. Бемор ётган қўшнини ҳолини бир сўрамаймиз. Қарз сўраб чиқсачи, бор бўлсада йўқ деймиз........ Эй азиз биродарлар, бир биримизга ғаниматмиз, бир биримизга омонатмиз, ҳаддимизни билайлик. Аллоҳнинг ҳузурига ёруғ юз билан борайлик, тавба қилайлик, хатоларимизни тузатайлик. Чин тавбани Аллоҳ кечирган, биз эса хатокор бандалармиз.

Навбаҳор тумани "Ғужбоғтепа" мфй отинойиси Очилова Майрам.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш