МУБОРАК РАМАЗОН ОЙИНИ ҒАФЛАТДА ЎТКАЗМАЙЛИК ТАВБАГА ШОШИЛАЙЛИК.
Рамазон ойида тавбаларимиз қабул бўлишидан ҳар биримиз Аллоҳдан умидвормиз. Аллоҳ таоло айтади: У бандаларидан тавбани қабул қиладиган, ёмонликларни авф этадиган ва қиладиган ишларингизни биладиган зотдир "(Шўро сураси, 25-.оят).(Улар Аллоҳнинг бандалари томонидан (қилинадиган) тавбани қабул этишини билишмаганмиди?!" (Тавба сураси,104-оят) Абу Муалло айтади: " Киши барча шартлари бўйича тавба қилсагина, қабул бўлади деб ўйлайман". Тавбанинг шартлари булар: чин дилдан надомат чекиш, гуноҳни ўша заҳотиёқ тарк этиш, сўнг гуноҳга ҳеч қачон қайтмаслик, гуноҳни бошқалардан эмас, балки ёлғиз Аллоҳдан ҳаё қилиб тарк этиш. Агар шу шартлардан бирортаси бузилса, тавба бўлмайди.Истиғфорни кўп айтиш ҳам тавбанинг шартларидандир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади:Пайғамбар алайҳиссалом бундай дедилар:"Раббимиз таборака ва таоло кечанинг охирги учдан бири қолганда дунё осмонига тушади ва: "Ким Менга дуо қилади, Мен унга ижобат қилсам, ким Мендан сўрайди, Мен унга ато қилсам, ким Менга истиғфор айтади Мен уни мағфират қилсам" дейди.(Имом Муслим ривояти).Шундай экан ҳар онимиз ғанимат тавба қилишга шошилайлик.Аллоҳни ҳузурига ёруғ юз билан боришлигимизни, фарзандларимизга инсоф, офият, тавфиқ беришлигини Аллоҳдан ёлвориб сўрайлик.Ҳаммамизни ҳам хотимамиз чиройли бўлсин.Аллоҳ қиладиган дуоларимизни ижобат этсин.Рамазон ойи барчага муборак бўлсин.Табиий офатлардан Парвардигор ўз паноҳида асрасин."
Кармана тумани "Дўрман" МФЙ отинойиси Расулова Ҳабиба.