ЁЛҒОН

6-04-2022, 17:16 admin Мақолалар 491

ЁЛҒОН. Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Умуман олганда, озгина бўлса-да, Аллоҳга иймони мавжуд, қиёматдан умиди бор инсонлардан ташкил топган жамиятда заррача ёлғонга ўрин қолмайди. Шунингдек, бундай жамиятнинг каттаю кичик, эркагу аёл, фуқарою уламо, камбағалу амалдорлари ҳам ҳеч қачон ёлғон гапирмасликка ҳаракат қиладилар. وَتُوبُوا إِلَى اللَّهِ جَمِيعًا أَيُّهَا الْمُؤْمِنُونَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ (سورة النور الاية-31) яъни: “Барчангиз Аллоҳга тавба қилингиз, эй, мўминлар! Шояд, (шунда) нажот топсангиз” (Нур сураси, 31-оят). Ислом дини ёлғонни мутлақо ҳаром қилган. Ёлғончи Ислом назарида Аллоҳнинг душмани, иймонсиз ҳисобланади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда: «Албатта, ёлғонни Аллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиганлар тўқийдилар», деб марҳамат қилган. Шундай бўлганидан кейин Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ёлғон тўқиш, у киши айтмаган гапни айтди, қилмаган ишни қилди, дейиш мислсиз улкан гуноҳ саналади. Ёлғон-фақат ёлғончининг шахсига эмас, ёки ёлғондан бевосита зарар топувчигагина эмас, балки бутун жамиятга, инсониятга зарар етказадиган катта маънавий жиноятдир. Шунинг учун ҳам Исломда бу разолатга нисбатан ўта муросасиз муносабатда бўлинган ва унга ҳеч йўл қўймасликка ҳаракат қилинган. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилган ҳадисда Ойиша онамиз розияллоҳу анҳу: "Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам учун ёлғондан кўра ёмонроқ хулқ йўқ эди. Агар бирор кишининг сал бўлса ҳам ёлғончи эканлигини билиб қолсалар, ўша одам тавба қилмагунча қалбларидан чиқармас эдилар", дейдилар. Ёлғоннинг яна бир жирканч кўриниши-алдамчиликдир. Яъни, ўзига ишонган одамни билиб туриб алдаш-унга ёлғон гапиришдир. Буни пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам улкан гуноҳ деб атаганлар. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал бу ҳақда қўйидаги ҳадисни ривоят қиладилар: "Энг катта хиёнат-сенга ишонган биродарингга ёлғон гапиришингдир". Аллоҳ таоло барчаларимизга бу қисқа ҳаётни мазмунли ва фойдали ўтказишни, билиб-билмай қилиб қўйган гуноҳларимизга чин тавба қилиб, ёруғ юз билан Ўзининг ҳузурига боришимизни насиб этсин!
Учқудуқ тумани “Мустақиллик” МФЙ отинойиси Файзиева З.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш