Хадисга амал қилишнинг фойдаси.
Машина сотиб олишимдан аввал маҳалладаги бир қўшним орамизда унчалик яқин алоқа бўлмаса ҳам мени йўлда кўриб қолса, машинасини тўхтатиб, уйимга олиб бориб қўяр, ҳар гал машинасига ўтирсам, "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Кимнинг ортиқча улови бўлса, улови бўлмаган кишига бериб турсин", деганлар", (1- хадис) деб айтарди. Бир куни ундан сўрадим:
– Сиз доимо шундай қиласизми?
– Мана шу ҳадисни эшитганимдан буён. Ўшанда ўзимга ўзим: "Буни яхшилик йўлларидан бири қилиб оламан. Ўзим билан олиб кетиш имкони бўлган кишини манзилига элтиб қўйиб, унга шу ҳадисни етказаман", дедим. Ахир Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Мендан (одамларга) битта оят бўлса ҳам етказинглар", (2- хадис) демаганмилар?!
У гапида давом этди:
– Мен сизга бу ишнинг баракаси ҳақида айтиб бермоқчиман. Машинада юрар эканман, Аллоҳ таоло мени бир неча бор муқаррар ўлим хавфидан қутқарди. Мен бунинг сабаби айни ҳадисга амал қилганимдан, деб ўйлайман.
Бир сафар бошимга ҳаётимни барбод қилиб юборадиган қаттиқ қийинчилик тушди. Ўшанда биронта таниш-билишим ёрдам бера олмади. Кунлар ўтиб борар, ейиш-ичишимнинг, уйқумнинг тайини бўлмай қолган, уйдагилар билан ҳам тузук-қуруқ гаплашмас эдим.
Бир куни Ан-Наҳда минтақасидаги даладан қайтаётгандим. Доимо қайтишимда йўл бўйида пишлоқ сотиб ўтирадиган кекса аёлнинг уйига олиб кетардим. Шу куни ҳам олдига борганимда сотаётган нарсалари деярли тугаб қолган экан. Қолган пишлоғини ўзим сотиб олдим-да, онахонни машинага ўтирғизиб, уйига йўл олдим.
Онахон менинг юзимга қараб, одатдагидан бошқача кайфиятда эканлигимни сезди-да, "Ўғлим, нима бўлди?" – деб сўради. "Эй онахон, қийин бир муаммога йўлиқдим. Агар бугун ҳал бўлмаса, ишларим расво бўлади", дедим. Шу пайт у ўтирган жойидан олдинроққа сурилиб, олд ойнадан осмонга қаради ва: "Эй Роббим! Ўзингнинг номинг билан қасам ичиб сўрайман, шу бугун бу одамнинг муаммосини ҳал қилиб бер! Ўзингнинг номинг билан қасам ичиб сўрайман, шу бугун бу одамнинг муаммосини ҳал қилиб бер!" – деди. Унинг бу ишидан ларзага келиб, "Аллоҳга бу тарзда мурожаат қилишга қандай журъат қиляпсиз?" – деб юбораёздим. Лекин шу заҳоти Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисларини эсладим: "Баъзида сочлари тўзиган (уст-боши чангга беланган), эшиклардан қувиладиган (уни бошқалар назарига илмайдиган) киши Аллоҳнинг номига қасам ичса (ва бирон нарсани сўраса), Аллоҳ унинг қасамини оқлаб беради (яъни, сўраганини беради)". (3- хадис.)
Бирдан юрагимдаги сиқилиш, безовталик йўқолди. Гўёки ҳаётимда ҳеч қандай қийинчилик бўлмагандек эди. Уйга келиб, оиламдагилар билан кулиб, ҳазиллашиб овқатландим. Аёлим ҳайрон бўлиб: "Ишингизда биронми янгилик бўлдими?!" – деб сўради. Мен: "Йўқ, лекин аниқ ишонаман-ки, Аллоҳ мени шундай ташлаб қўймайди", дедим.
Тун ярмидан оғганида дўстим қўнғироқ қилиб қолди. У менинг муаммоимни ҳал қилиш учун ҳеч бир фойдасиз ҳаракат қилиб юрганлардан бири эди. Телефонни кўтаришим билан ишимни битирганини айтди...
Бу воқеа биргина ҳадисни ўрганиш, унга амал қилиш ва бошқаларга ўргатишнинг фойдаси ҳақидадир. Шундай экан, Аллоҳнинг динини ўрганиб, унга амал қилиб, бошқаларга ўргатган киши қандай фойда топади?! Агар бунга ожиз бўлсангиз, биттагина бўлса ҳам ўзингиз амал қилиб, бошқаларга етказадиган ҳадисни ўрганинг.
Учқудуқ туман имом хатиби аёл-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси О.Тўрақулова