Хикматли туш.

6-11-2023, 22:25 admin Мақолалар 202

Хикматли туш.

Аллоҳ таолога беҳад хамду саноларимиз бўлсин. Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳиссолату васалламга саловат дурудлар бўлсин. Мен бир куни туш кўрдим. Тушимда қувноқ ва шодон юрган ўликлар жамоаси ортидан кетаётган маъюс кекса чолга нигоҳим тушди. Мен ундан: - Маҳзунлигингиз сабаби недандир? - деб сўрадим. У жавобан:
- Анави шод-у ҳуррам юрганларга атаб аҳиллари яхшиликлар қилиб, садақалар улашиб турадилар. Менга атаб эса ҳеч ким садақа қилмайди.
Унга дедим:- Зурриётингиз йўқми?
- Нега энди, албатта, зурриётим бор. Унинг иши дарёда. У матоларни ювиб, кун кечиради.
Уйқудан уйғонгач, дарё томон йўл олдим. Ва у ерда марҳумнинг ўғлини учратдим. Матоларни тош устига қўйиб "тор, тор" деб юваётган эмиш.
Ундан қизиқиб сўрадим:
- Ўғлим, бу нима деганинг?
- Эҳҳ, ризқим торлигидан, етишмовчиликдан нолияпманда, ота, - деди. Вафот этган отангга атаб ҳеч садақа қилдингми? - деб сўрадим.
- Дунё молидан ҳеч вақойим бўлмаса, қандай қилиб уларга садақа қилай?
- Арзимаган оддий нарсанг бўлса ҳам, чиқариб, садақа қилиб юборгин, болам.Йигит менинг гапларимдан ғазабланиб, челагидаги сувдан уч чўмич олдида, қирғоқ томон улоқтириб деди:
- Мана шу, отамга қилган садақам бўлсин. Мен бундан ортиқ нарсани садақа қилолмайман.
Шу туни мен яна ўша кекса одамни тушимда кўрдим. У жудаям масрур ва қувноқ эди. Мен ундан:
- Ҳозир аҳволингиз қандай? -  деб сўрадим.
- Ўғлим менга деб озгина сув атади. Сувнинг менга нафи тегиб, ғамимни парчалаб ювиб кетди. Сўнгра мен Аллоҳдан ўғлимнинг ҳалол ризқини кенг қилишини сўраб дуо қилдим.
- Ўғлингизни қўйган сувида сизга ажр ва савоб келтирадиган ҳеч қандай қимматбаҳо нарса бўлмаган эди-ку. Кошки эди бирон бир кишининг чанқоғини қондирган бўлса.
- Ўғлимнинг оз миқдордаги атаган суви дарёдан чиқиб қолган ва охирги нафасини олаётган миттигина балиқчага етиб бориб, уни дарёгача оқизиб кетди. Шундай қилиб, озгинагина сув хушсиз ётган балиқчани ўлимдан қутилиб қолишига сабабчи бўлиб қолди. Мана шу ўғлим томондан келган хайрлиги туфайли Аллоҳ таоло мени кароматлади. Мен эса Аллоҳ таолога дуо қилиб, ўғлимни бу дунёсида ҳам, охиратида ҳам хайрлик билан ризқлантиришини сўраб дуо қилдим.
Орадан бир неча ойлар ўтгач, йигитнинг мол-давлати ортиб, бой ва бадавлат бўлиб кетганига ўзим гувоҳи бўлдим.
Озгина бўлса ҳам, ато этишдан ҳаё қилманг. Маҳрум қолишдан, озгина бўлса ҳам, берилган садақа хайрлироқдир. Ота-онанинг меҳри уларнинг вафотидан сўнг ҳам давом этаверар экан. Чунки Аллоҳ азза ва жалла ота онамиз вафот этгандан кейин ҳам уларнинг меҳри бизга етиб туриши учун бизга бир эшикни очиб қўяр экан.

Учқудуқ туман имом хатиби аёл-қизлар масалалари бўйича маслахатчиси О. Тўрақулова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш