Керагидан ортиқча сўзлаш

9-08-2023, 00:01 admin Мақолалар 206

Керагидан ортиқча сўзлаш
Буҳуда сўзларни чўзиш янада ёмонроқдир. Бундай ишлар беҳуда нарсаларга берилиб кетиш ва мақсад қилинган нутқда эҳтиёждан ортиқча сўзларни айтишдир. Чунки бир кишига ўзи билан боғлиқ нарса ҳақида қисқа гапириш мумкин бўлгани каби, уни чўзиб юбориш ҳам мумкин. Мақсадни бир сўз билан ифодалаш мумкин бўлган жойда икки сўз айтилса, иккинчиси беҳудадир. Яъни эҳтиёждан ортиқчасидир. Бу эса нечоғлиқ гуноҳ ва зарар бўлмасада, нотўғри амалдир. Ато ибн Абу Рабоҳ бундай дейди: “Сиздан олдингилар, ортиқча гапиришни жирканч деб билардилар. Аллоҳнинг Китоби, Пайҳамбарнинг суннати, амри маъруф ва наҳйи мункар ёки зарур эҳтиёжлар ҳақида гапаришдан ташқаридаги мавзуларни беҳуда гапириш деб ҳисоблашарди. Икки елкангизда кироман катибин малаклари борлигини, атрофингизда сизни кузатиб юрган фаришталар юрганини ва оғзингиздан чиққан ҳар бир сўзнинг ёзиб борилаётганини инкор қилишингиз мумкинми? Сизлардан бирингиз ўша кунда амал дафтарингиз саҳифаси очилганда, у саҳифадаги кўп нарсаларнинг дини ёки дунёси билан боғлиқ бўлмаган ишлар эканлигини кўрса, уялиб қолмайдими?”.
Саҳобалардан бири бундай дейди: “Кимдир мен билан гаплашишни истаганида у билан гаплашиш қаттиқ чанқаган кишига муздек сув қандай ёқса ана шундай ёқади. Лекин беҳуда суҳбат бўлмаслиги учун буни тарк қиламан”.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилдилар: “Сўзнинг ортиқчасини ушлаб турган ва молнинг ортиқчасини Аллоҳ йўлида эҳсон қилган кишига Жаннат бор!”.
Инсонлар эса бу ҳадисдаги буйруқларни бутунлай аксини қилишади. Ортиқча молларни омборларга жойлашади, кераксиз сўзларини эса бемалол сарфлашади.
.......Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу бундай дейди: “Сизни беҳуда сўзлаш борасида огоҳлантираман. Киши ўзининг эҳтиёжига етадиган даражада гапириши кифоядир!.
.......Иброҳим Таймий бундай деган: “Мўмин гапирмоқчи бўлганда ўйлайди, фойдаси бўлса гапиради, акси бўлса сукут қилади. Фожир гапирса, унинг сўзлари занжирдек бир-бирига уланиб кетади”.
Ҳасан Басрий айтади: “Кўп гапирганнинг ёлғони ҳам кўпаяди. Моли кўпнинг гуноҳи кўпаяди. Ахлоқи бузуқнинг нафси азобланади”.
Амр ибн Динор бундай дейди: Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёнларида кўп гапиради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ундан: “Сенинг тилингнинг олдида нечта парда бор?” деб сўрайдилар. У одам: “Лабларим ва тишларим бор”, деб жавоб беради. Буни эшитган Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “У пардаларда сенинг сўзларингни камайтирадиган куч йўқми?”дедилар.
Яна бир ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларини мақтаётган бир кишига айтган сўзлари ҳақида нақл қилинади. Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламни мақтаётган бу киши сўзларида қаттиқ муболағага берилиб, сўзларини чўзиб юборади. Шундан сўнг Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Инсонга тилидаги ортиқчаликдан кўра ёмонроқ нарса берилмаган!” дедилар”.
Умар бин Абдулазиз розияллоҳу анҳу бундай дейди: “Ўзимга бино қўйиш қўрқуви мени кўп гапиришдан тиймоқда”.
Ҳикмат аҳли бўлган зотлардан бири айтади: “Киши бирор мажлисда ўтирганда гапиришни ёқтирса, сукут сақласин! Агар жим туриш ёқса, гапирсин”.
.......Нутқда безаш, муболаға қилиш, пастга уриш бўлади. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу бундай деган: “Кишининг энг кўп тилини тозалашга эҳтиёжи бор”.
Абу Дардо розияллоҳу анҳу жағи очиқ бир аёлни кўрганида бундай дейди: “Бу аёл учун унинг тили бўлмаслиги хайрлироқ бўларди”.
Иброҳим Нахоъий роҳимаҳуллоҳ айтади: “Халқни икки нарса ҳалок қилади:
-биринчиси ортиқча мол дунё;
-иккинчиси кўп гапириш”.
Кўп гапиришдан қайтарилишнинг сабаби ҳам шу туфайлидир.......
Манба: “Тил офатлари ва ундан сақланиш йўллари”китобидан.
Зарафшон шаҳри “Геолог” ва “Баҳор” МФЙ отинойиси Х.Худжиярова.

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш