Мени чорлаган хадис.

14-03-2023, 15:45 admin Мақолалар 244

Мени чорлаган хадис.

Аллоҳ таолога бехад хамду саноларимиз бўлсин.
Росулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламга саловат дурудлар бўлсин.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларнинг исломий тарбиясига алоҳида эътибор берар эдилар, уларни доимо илм-маърифатга чорлар эдилар. Аёллар учун алоҳида илмий мажлислар ўтказиб, уларнинг ўзларига хос ваъз-насиҳатлар қилар эдилар. Ана шундай муносабатларнинг бирида у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам мўмина-муслима аёлларга хитоб қилиб, шундай дедилар: «Эй аёллар жамоаси, садақа қилинглар! Мен дўзах аҳлининг аксарияти сизлар эканингизни кўрдим», дедилар.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Меърожга чиққанларида кўп нарсаларни, жумладан, дўзахни ҳам, дўзах аҳлининг аксарияти аёллар эканини ҳам кўрганлар. Бу ерда ана шу ҳақда гапириб, аёлларни дўзахдан қутулиш учун садақа қилишга чорладилар.
У зот дўзахда аёллар кўп бўлишини айтиб, қўрқитибгина қолмай, балки бу мусибатдан қутулиб қолиш йўлларидан бири садақа бериш эканини ҳам баён қилмоқдалар.
Бу хабарни эшитган саҳобиялар ўзларининг чинакам мўмина, фозила, оқила аёллар эканликларини исбот қилдилар. Норози бўлиб, бақир-чақир қилмадилар. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гапларини тасдиқладилар, бу гапга бутунлай таслим бўлдилар. Одобга риоя қилган ҳолда, бу мусибатдан қутулиш, дўзахга тушишдан сақланиш йўлини билиш ниятида дўзахда аёллар кўп бўлишининг сабабини сўрашди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бунинг асосий сабабларидан бирини айтдилар: «Чунки кўп лаънат айтасиз, эрга ношукрлик қиласиз».
Аёллар эҳтиросга берилиб, салга қарғаб, лаънат айтиб юборадилар, эрларига ёмон муомалада бўладилар. Албатта, бунда мўмина-муслима аёллар учун лаънату қарғишлардан тийилишга, эрнинг розилигини олишга уринишга тарғиб бор. Айниқса эр билан бўладиган муомаладаги хатолар жуда кўп ва нозик бўлгани учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қўшимча қилиб, шундай дедилар:
«Ақлда ва динда ожиза бўла туриб, қатъиятли эркакнинг ақлини олиб қўядиган сизлардек ҳеч ким йўқ».
Аёлларнинг эркакларга нисбатан ақлий жиҳатдан ожизалиги жуда нозик масала бўлиб, дин душманлари бу гапни динимизга қарши таъна қилиш учун кўп ишлатишади.
Уламоларимиз бу жумлани батафсил шарҳлашган. Бу ердаги ожизлик аёлларни камситиш, уларни пастга уриш эмас, балки уларга хос бўлган баъзи хусусиятларнинг холис эътирофидир. Юқорида айтилганидек, аёлларда табиатан эҳтирос кучли бўлади, кўпинча бу эҳтирос ақлдан устун келиб, кейин афсус қилинадиган кўпгина ишларга сабаб бўлиб қолади. Шунинг учун ҳадисда келган «ақлда ожизлик» иборасида тиббий маънодаги ақли заифлик эмас, балки айнан ҳис-туйғуларнинг ақлдан устун келиб қолиши, гувоҳликдек ўта муҳим масалаларда икки аёлнинг бир эркакка тенг бўлиши каби ҳолатлар назарда тутилганини тушуниш керак.

Учқудуқ туман бош отинойиси О Тўрақулова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш