Ота- она дуоси.

18-06-2022, 15:34 admin Мақолалар 657

Ота- она дуоси.
Бисмиллаҳир рохманир рохим.
Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин, илмимизни зиёда, манфаатли қилсин.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга, ул Зотга эргашганларга салом дурудларимиз бўлсин.
Аллоҳ барчамизни хаққимизга дуо қилишимизни,дуолар Ўзининг улуғ даргоҳида қабул эканлиги билан бизларни хушхабарлар билан мукофотлади.
Бир отахондан эшитган хикоямни сизларга айтиб бермоқчиман
Мен бир куни туш кўрдим. Тушимда қувноқ ва шодон юрган ўликлар жамоаси ортидан кетаётган маъюс кекса чолга нигоҳим тушди.
Мен ундан:
– «Маҳзунлигингиз сабаби недандир?» деб сўрадим.
У жавобан:
– Aнави шод-у ҳуррам юрганларга атаб аҳиллари яхшиликлар қилиб, садақалар улашиб турадилар. Менга атаб эса ҳеч ким садақа қилмайди.
Унга дедим:
– Зурриётингиз йўқми?
У:
– Нега энди, албатта зурриётим бор. Унинг иши дарёда. У матоларни ювиб, кун кечиради.
– Мен уйқудан уйғонгач, дарё томон йўл олдим. Ва у ерда марҳумнинг ўғлини учратдим. Матоларни тош устига қўйиб «тор, тор» деб юваётган эмиш.
Ундан қизиқиб сўрадим:
– Ўғлим, бу нима деганинг?
У:
– Эҳҳ, ризқим торлигидан, етишмовчиликдан нолияпман-да ота, – деди.
Мен:
– Вафот этган отангга атаб ҳеч садақа қилдингми?, – деб сўрадим.
У:
– Дунё молидан ҳеч вақойим бўлмаса, қандай қилиб уларга садақа қилай?
Мен:
– Aрзимаган оддий нарсанг бўлса ҳам чиқариб, садақа қилиб юборгин болам.
Йигит менинг гапларимдан ғазабланиб, челагидаги сувдан уч чўмич олдида, қирғоқ томон улоқтириб деди:
– Мана шу, отамга қилган садақам бўлсин. Мен бундан ортиқ нарсани садақа қилолмайман.
Шу туни мен яна ўша кекса одамни тушимда кўрдим. У жудаям масрур ва қувноқ эди. Мен ундан:
– «Ҳозир аҳволингиз қандай?» , деб сўрадим.
У деди:
– Ўғлим менга деб озгина сув атади. Сувнинг менга нафи тегиб, ғамимни парчалаб ювиб кетди.
Сўнгра мен Aллоҳдан ўғлимнинг ҳалол ризқини кенг қилишини сўраб дуо қилдим.
Шунда мен дедим:
– Ўғлингизни қуйган сувида сизга ажр ва савоб келтирадиган ҳеч қандай қимматбаҳо нарса бўлмаган эдику. Кошки эди бирон бир кишининг чанқоғини қондирган бўлса.
Кекса чол деди:
– Ўғлимнинг оз миқдордаги атаган суви дарёдан чиқиб қолган ва охирги нафасини олаётган миттигина балиқчага етиб бориб, уни дарёгача оқизиб кетди. Шундай қилиб, озгинагина сув хушсиз ётган балиқчани ўлимдан қутилиб қолишига сабабчи бўлиб қолди. Мана шу ўғлим томондан келган хайрлиги туфайли Aллоҳ таоло мени кароматлади. Мен еса Aллоҳ таолога дуо қилиб, ўғлимни бу дунёсида ҳам, охиратида ҳам хайрлик билан ризқлантиришини сўраб дуо қилдим.
– Орадан бир неча ойлар ўтгач, йигитни мол-давлати ортиб, бой ва бадавлат бўлиб кетганига ўзим гувоҳи бўлдим.
Озгина бўлса ҳам ато этишдан ҳаё қилманг. Маҳрум қолишдан, озгина бўлса ҳам берилган садақа хайрлироқдир.
Ота онанинг меҳри уларнинг вафотидан сўнг ҳам давом этаверар экан. Чунки Aллоҳ Азза ва жалла ота онамиз вафот этгандан кейин ҳам уларнинг меҳри бизга етиб туриши учун бизга бир эшикни очиб қўяр экан.
Азизлар ота- она дуосини олиш бизларга насиб этсин.
Улар бизларни тарбия қилганлари каби Аллоҳим уларни рахматлар ила ўрасин.
Учқудуқ туман бош отинойиси О Тўрақулова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш