ХАТМИ ҚУРЪОНДАН КЕЙИНГИ ДУО

11-02-2021, 14:52 admin Ислом олами / Савол-жавоб 5 809

ХАТМИ ҚУРЪОНДАН КЕЙИНГИ ДУО

Ассалому алайкум! Бирон ўтган инсонга атаб Қуръон хатм қилганда ўзимизнинг мақсадларимизни ҳам сўраб дуо қилсак бўладими? Ёки ўша мақсадларимиз учун алоҳида Қуръон хатм қиламизми?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Қуръон хатмидан кейинги дуолар мустажоб, дейилгани учун иккисини ҳам қилиш жоиз.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

НАМОЗДА ЎҒИЛГА ИҚТИДО ҚИЛИШ

Ассалому алайкум! Менинг ёшим 34 да. Иккита ўғлим, қизим ва мен бирга намоз ўқиймиз. Ўғилларим олдинда, биз қизим билан орқада туриб ўқиймиз. Ўзим намоз китобидан ўрганиб, болаларимга ҳам китобдан ёдлаттирганман. Саволим шуки, мен 13 ёшли ўғлимга эргашиб ўқишим тўғри бўладими ёки ўзим ҳам ичимда алоҳида ўқишим керакми? Кейинги саволим намоздан кейин тасбеҳ айтиб, ўғлим Қуръон тиловат қилганида Оятал курсийни ҳаммамиз ичимизда тиловат қилсак бўладими ёки бир одамнинг ўқигани кифоя қиладими? Жавобларингиз учун раҳмат.

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Агар ўғлингиз балоғатга етган бўлса, унинг ортида туриб намоз ўқишингиз тўғри бўлади. Балоғатга етмаган боланинг имомати жоиз эмас. Намоздан кейин бир киши тиловат қилса, бошқалар унга сомеъ бўладилар, яъни фақат эшитиб турадилар.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқскачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш