Бисмиллаҳир рохманир рохийм.

12-10-2023, 21:05 admin Мақолалар 224

Бисмиллаҳир рохманир рохийм.

ОМОНАТГА ХИЁНАТ ҚИЛГАН КИШИ

Қадимда Бир киши молини сақлаб туриш учун бошқа бир кишига илтимос қилди. Вақти келиб омонатни сўради. У эса олганини мутлақо тан олмади. Улар низони ҳал қилиш учун қози Иёс ибн Муовиянинг ҳузурига боришди.
– Мен унга омонатини фалон жойда берган ман, – деди даъво қилгувчи.
Қози сўради:
– Ўша жойда нима бор эди?
– Дарахт.
– Ундай бўлса, ўша жойга бор. Ана шу дарахтга назар сол. Ажаб эмаски, Аллоҳ таоло сенинг талаб қилаётган ҳақингни эсингга солса. Балки сен ўша дарахт остига кўмиб, ёдингдан кўтарилиб қолган бўлса, ўша дарахтни кўрганингда эсингга келиб қолар, – сўнг омонатни олганга айтди: – У киши келгунча сен шу ерда кутиб тур.
Улар кутиб ўтиришди. Бир соатлар чамаси вақт ўтганидан кейин сўради:
– Нима деб ўйлайсан, ўша дарахт ёнига етиб бордимикин?
– Йўқ, ҳали етиб боргани йўқ, – жавоб берди омонатни олган киши қозининг тадбирини билмасдан. Шунда Иёс айтди:
– Эй Аллоҳнинг душмани! Сен хоинсан!
– Мени кечиринг, сизни ҳам Аллоҳ гуноҳларингизни афв қилсин! –омонат олган киши хиёнатига иқрор бўлиб ёлворишга тушди. Иёс даъвогар келгунича уни ушлаб туришни буюрди. Ниҳоят у келгач:
– Омонатингни оладиган бўлдинг. У олганига иқрор бўлди, – дейишди.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Навоий шахар Ўзбекистон ва Ёшлик МФЙ отинойиси.Н.Ш.Касимова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш