“Яхшиликларни ўчирувчи амал”.

27-10-2023, 19:21 admin Мақолалар 129

“Яхшиликларни ўчирувчи амал”.
Ҳасад – бу бошқа бир инсоннинг мулкини кўра олмаслик деганда унинг бу нарсадан маҳрум бўлишини исташдир. Ҳасад инсон табиатининг энг қабиҳ томонларидан хисобланади. Аслини олганда у Аллоҳ таолога исёндир. Ҳасадгўй гуёки “Аллоҳим сен бойликни нолойиқ инсонга бердинг” – деяётганга ўхшайди. Бундай хулқ эса бахилликдир. Шунингдек ҳасад солиҳ амалларни ўчириб юборади. Ривоят қилинадики, Аллоҳнинг расули соллаллоҳи алайҳи васаллам ҳасаддан сақланишга чақирганлар. Чунки ҳасад олов ўтинни ёндиргани каби солиҳ амалларни хам йўқ қилиб юборади. Аллоҳ таоло бандасига жуда ҳам кўп беҳисоб неъматлар ато этган. Пайғамбаримиз соллаллоҳ алайҳи васаллам “Огоҳ бўлинг! танада бир парча гўшт бор у соғлом бўлса, бутун тана соғлом бўлади, у бузилса бутун тана бузилади. Огоҳ бўлинг ! Ўша нарса қалбдир"-деб марҳамат қилганлар. Ҳасад сўзи оддийгина қилиб айтадиган бўлсак бировга берилган неъматни ундан кетиб ўзгага берилишини хохлашдир. Ҳасад шариатда ҳаром амаллардан бўлиб гуноҳ ҳисобланади. Ҳасад баҳиллик ва очкўзликнинг бирлашишидан хосил бўлади. Яна бир ҳадиси шарифда "Ҳасаддан сақланинглар, чунки у худди олов ўтинни егани каби яхшиликларингизни ейди"-деб марҳамат қилинади. (Абу Довуд ривояти). Ҳасадгўй ҳасад қилаётган кишига озор беради яъни ғийбат қилади, гуноҳига ботади, тўплаган савобларини эса уни хаққига ҳадя қилиб юборади. Ана шу эса яхшиликни ейиш хисобланади. Бу олов аввал савобларни ейди, сўнг Ҳасадгўйни ўзини ёндириб кул қилади. Ҳасаднинг зарарлари қуйидагичадир:
- Ҳасаднинг шахсга зарари - яъни ҳасад савобни кетказади гуноҳга йўл очади, ҳар бир киши ҳасаддан Аллоҳдан паноҳ сўраши керак. Ҳасадгўй инсонда доим маҳзунлик, тез аччиқланиш, уйқусизлик, иштаҳанинг бузилиши, юзига ажин тушиши, эрта қариш аломатлари кузатилади.
- Ҳасаднинг иккинчи зарари - жамиятга зарари. Ҳасад ортида кибр, адоват каби иллатлар ётади. Ер юзида биринчи қотиллик ҳам ҳасаддан бўлган, яъни Қобил укаси Ҳобилга ҳасад қилади ва унинг қотилига айланади. Инсонлар орасида ҳасад бўлса у ердан яхшилик кўтарилади. Ҳасадни икки йўл билан даволаш керак. Биринчиси - илм, иккинчиси - амал. Илм билан даволаш - инсонни ҳасадни дини ва дунёсига зарар эканини англамоғи керак. Иккинчиси - амал билан даволаш ҳасадгўйни ҳасади қайси амалга буюрадиган бўлса ўшани аксини қилиш билан жавоб қайтариш. Мисол учун душманни ёмонлаш амри келса, уни мақташга ўтиш, ғийбат эшитса ҳадя бериш ва шу каби яхшиликлар билан жавоб бериш ҳасадни даволаш йўлларидандир. Бир куни Пайғамбаримиз соллаллоҳи алайҳи васаллам “Хозир ҳузурингизга жаннат ахлидан бўлган бир киши келади” - дедилар саҳобага. Шунда уч кун ҳам таҳорат қилиб, оёқ кийимини қўлига олиб бир киши кулиб келди. Абдуллоҳ ибн Ос “Ўзинг оддий одам бўлсанг зикринг ҳам зиёда эмас экан” - деганларида, ҳалиги инсон “Тўғри амалларим кўп эмас, лекин қалбимда бирор кишига нисбатан ғилли ғашлик йўқ ва бирор кишига ҳасад ҳам қилмайман” - деб жавоб берди. Демак, ҳасадни қилмаслик ибодат даражасида бўлиб, Аллоҳ таолони даргоҳи жаннат билан сийланадиган амаллар сирасига кирар экан. Ҳар бир инсон бу дунёда ҳасаддан ҳоли бўлиб яшашга ҳаракат қилмоқлиги лозим. Демак, ҳаётни узоқ ёки қисқа бўлишига сабаб бўлувчи омиллар мавжуд экан, мисол учун силаи раҳм умрни узайтирувчи амалларга киради. Ривоят қилинадики, Аллоҳнинг расули соллаллоҳи алайҳи васаллам “Умрида унга кенгчилик ва умри узун бўлишини хохлаган инсон, қариндош ва яқинларидан хабар олиб турсин ва улар билан алоқани узмасин” - деб марҳамат қилдилар. Инсон зоти мана шундай яхши амалларда умрини узоқ бўлишлиги учун ва икки дунёда ҳам Аллоҳ таолони ризолигига эришишлиги учун мана шундай чиройли амалларда бардавом бўлишликка ҳаракат қилиши лозим. Зеро ҳасад инсонни бу дунёда ҳам у дунёда ҳам яхши амал ва мукофотлардан тўсиб турувчи омилдир. Аллоҳ таоло барчаларимизни ҳасаддан ҳоли бўлиб яхшиликлар билан умр кечирадиган бандаларидан қилсин.

ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги бош
имом хатиби хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У. Холова


скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш