"Халолликни лозим тутайлик"

28-03-2022, 16:23 admin Мақолалар 464

"Халолликни лозим тутайлик"
Аллоҳ таоло инсонни мавжудотларнинг энг шарафлиси этиб яратган.Ислом дини инсонларни икки дунё саодатини қўлга киритиш учун лозим бўлган барча нарсаларни баён қилиб берган.Инсонлар динимиз кўрсатмаларига риоя қилиб яшасалар, дунёда тинч-омонликда яшаб, саодатли ҳаёт кечирадилар.Буюк бобомиз Имом Бухорий рахматуллоҳи алайҳ ривоят қилган хадисда шундай дейилган: Нўмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ҳалол очиқ ойдиндир, ҳаром очиқ ойдиндир.Улар орасида кўпчилик одамлар билмайдиган шубҳали нарсалар бор.Ким шубҳали нарсалардан сақланса, дини ва шаъни учун пок тутибди .Ким шубҳали нарсаларга тушса, худди қўриқхона атрофида чўпонлик қилиб, унга ўтиб кетай деган чўпонга ўхшайди.Огоҳ бўлинг!Албатта, ҳар бир подшоҳнинг қўриқхонаси бордир.Огоҳ бўлинг! Албатта, Аллоҳнинг ердаги қу‌риқхонаси -харом қилган нарсаларидир.Огоҳ бўлинг!Танада бир парча гўшт бор, у соғлом бўлса, бутун тана соғлом бўлади.У бузилса , бутун тана бузилади.Огоҳ бўлиинг!Ўша нарса қалбдир.Имом Бухорий ривоят қилган. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг бир нечта ўринларида мўмин-мусулмон бандаларини ҳалол ризқ ейишга буюрган.Жумладан Аллоҳ таоло Бақара сурасида шундай мархамат қилади: "Эй одамлар, ердаги ҳалол-пок нарсалардан тановул қилингиз ва шайтоннинг изларидан эргашмангиз! Албатта, у сизларга аниқ душмандир"(Бақара 168-оят). Халолдан ризқ ейиш деганда ейдиган нарсанинг ҳалол бўлишининг ўзи кифоя қилмайди. Балки унга ҳалол йўл билан эришиш лозим бўлади.Чунки истеъмол қилинадиган нарса гарчи шаръий жиҳатдан ҳалол бўлса-да ,лекин айрим инсонлар уни ҳаром йўл билан қўлга киритиб истеъмол қилишлари ҳам мумкин.Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) видолашув хажида кўп нарсаларни васият қилганлар.Шулар қаторида бошқа кишиларнинг молини зулм билан ейиш ҳаромлигини уқтириб айтдилар :"Огоҳ бўлинглар!Албатта Аллоҳ таоло сизларга қонларингиз ва молларингизни бир-бирингизга ҳаром қилди".Бу хадисдан маълум бўладики , инсонларнинг қонини тўкиш қанчалик ёмон амал бўлса ,уларнинг молларини нохақдан ейиш ҳам шунчалик манфур яъни нафратли амалдир.

Хончорбоғ мфй отинойиси Г. Иботова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш