ҚАЛБНИ МУСАФФО САҚЛАЙЛИК.

8-05-2023, 20:11 admin Мақолалар 252

ҚАЛБНИ МУСАФФО САҚЛАЙЛИК.
Бугун Аллоҳ таолонинг назаргоҳи, аъзолар подшоҳи, ўзи кичик
бўлсада аҳамияти улкан, имон, маърифат манбаи, тез ўзгарувчи, муолажаси машаққатли, муҳофаза қилиш фарз, аъзоларнинг соғлом ва фасод бўлиши унга боғлиқ бўлган "ҚАЛБ" мавзусида суҳбатлашамиз
Келинг аввало, қалб ўзи нима, деган саволга жавоб берайлик Қалб сўзи. луғатда ўзгартириш, айлантириш, ўрта, шарафли, асос, марказ маъноларини англатади. Қалб тез ўзгаргани ва инсон ҳаётида энг шарафли ишларни бажарувчи асосий аъзо бўлгани учун шундай номланган Дил, кўнгил ва юрак сўзлари қалб билан бир маънони ифода этиб, бир-бирининг ўрнига ишлатилаверади Қалб энг муҳим ишларнинг маркази бўлиб, ақл идрок, имон-эътиқод, ният, ирода, ҳис-туйғу каби маънавий ишларга макон ҳисобланади.
Шундай экан, ҳар бир мўмин-мусулмон қалб ишига огоҳ бўлиши ва гўзал сифатларини жо қилиш лозим Мана шундагина инсон ҳақиқий бахтга эришади.
Маълумки, инсоннинг ҳар бир аъзоси ўзига хос вазифа учун яратилган. Ўша аъзо соғлом бўлса, унга юклатилган вазифаларни аъло даражада адо этади. Агар аъзо хасталикка учраса ўз вазифасини бажаришга қийналади ёки бутунлай бажара олмай қолади Масалан, қўл хасталанса ушлаш қийинлашади, кўз хасталанса, кўриш қийинлашади ёки кўриб бўлмай қолади. Шунингдек, қалб хасталанса, илм, ҳикмат, маърифат, Аллоҳ таоло муҳаббати, ибодати ва ундан ҳосил бўладиган лаззатланишга халал етади, ёки ундан бутунлай маҳрум бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда марҳамат қилганлар "Огоҳ бўлинг! Танада бир парча гўшт бор, у соғлом бўлса, бутун тана соғлом бўлади. У. бузилса бутун тана бузилади Огоҳ бўлинг! Ўша нарса қалбдир" (Имом Бухорий ривояти) Қуръони карим оятларида қалб мавзуси алоҳида ёритилган бўлиб, жами 132- марта зикр қилинган. Мазкур рақамнинг ўзи ҳам мавзунинг не чоғлик долзарб ва аҳамияли эканини кўрсатади Қалб касалининг давоси: Кўп зикр қилиш тоатларни вақтида бажариш, гуноҳ-маъсиятлардан тийилиш, яхшиликларни кўпайтириш, оиладаги ота-она, ака-ука, опа-сингил, эру-хотин ўзоаро яхшилик билан яшаш, жамиятдаги муҳтожларга ёрдам бериш, етимларнинг бошини силаш, энг асосийси қиёматни кўп эслаб, ўлимни эсдан чиқармасликдир.

Кармана тумани Талқоқ маҳалласи отинойиси Мамадиёрова Дилором
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш