ОЛМОС КАБИ ҚАДИРЛИ БЎЛСИНЛАР.
Ёшлик чоғи инсон шахсияти шакилланадиган давр бўлиб, ундаги бир тойилиш хам келгуси хаётда қаттиқ янглишишларга сабаб бўлади. Хар бир ота она фарзандининг нафақат ўзи, балки бутун жамият учун керакли, қимматбаҳо олмос каби қадирли бўлишини истаса ,болага тарбия бериладиган йилларни зоё кетказмаслиги лозим.
Имом Ғоззолий айтади:"Инсон асалнинг муми кабидир".Тарбия билан унга чиройли ёки хунук-исталган шаклни бериш мумкин".Тарбиянинг энг мухим паллачи илк болаликдир. Ота-онанинг оғзидан чиққан хар бир калима, улар кўрсатган хар бир холат, ўзини тутиши бола шахсиятининг пойдеворига қўйилган тамал тошидир.Ота онанинг қалби эса бола таълим оладиган илк мактабдир
Фарзанд ота-онасидан ўрганган яхши, чиройли хислат, тартиб қоидалар бора бора гўзал ахлоққа айланади. Шу тариқа яхши ёмон одатлар инсон характерида ўз аксини топади, оиласида касб этган одатлар унинг рухиятида абадий сақланиб қолади.
Характернинг шаклланишида наслдан ўтган хусусиятларнинг алохида ўрни бор. Бобою бувидан, ота онадан ўтган хусусиятларга кўра, ака-ука, опи -сингиллар орасида хам жисмоний, рухий қобилят истеъдодда фарқлар бўлиши мумкин. Хар бир ота она ўз авлодига қолдириши мумкин бўлган буюк мерос унинг абадий хаётини маъмур этадиган маънавий бойликдир.
Шу сабабли хам биз фарзандларимиз тарбиясига ўз вақтида ахамият беришимиз, уларнинг покиза қалбларига энг гўзал ахлоқларни жойлашимиз лозим.Унутмаслик лозимки, ота-оналар ўзларидаги фазилатларни болаларида акс эттира олмасалар, фарзандлар яхши тарбияли шахс сифатида шакллантирилмас экан, ташқи омиллар таъсирига тушиб қоладилар ва атроф мухитнинг фарзандига айланадилар.
Демак, вақтни ғанимат билиб, фарзанд тарбиясига жиддий аҳамият қаратиш бурчимиздир.
Бу борада шундай жидду жаҳд қилайликки, кейинчалик афсус-надомат чекмайлик, болаларимиз хамма учун Юртбошимиз айтганларидек Ватанга, юртимизга, давлатимизга, халқиизга, оиласига фойдаси тегадиган фарзандлар бўлишлиги учун бор кучимизни сафарбар қилишдан, толмасликни Аллоҳдан сўраб қоламиз, болаларимиз хамма учун қимматбаҳо олмос каби қадрли бўлсинлар.
Кармана тумани "Сардоба" МФЙ отиойиси Хусенова Н.